Ўзбекистон
02.05.2023
1 100
Ходим ишдан бўшатилган, лекин у меҳнат дафтарчасини олиб кетиш учун ишхонага келмаяпти. Меҳнат дафтарчасини почта орқали унинг уйига юборсам тўғри бўладими? Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак? "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 3.3-бандига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабарнома жўнатиши керак. Ходимнинг меҳнат дафтарчасини яшаш жойига почта орқали жўнатиш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади. Демак, ишдан бўшаган ходимга дастлаб почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида хабарнома юбориб, огоҳлантириш керак. Агар ходим ўзи кела олмай, меҳнат дафтарчасини почта орқали юборишни сўраса ёки бунга розилик берса, ана шундагина дафтарчани почта орқали унга юбориш мумкин бўлади.
Саволга туман адлия бўлими бошлиғи Абдували АСАДОВ жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.