currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖаҳон чемпиони Исроил Мадримовга Президент совғаси топширилди

Жаҳон чемпиони Исроил Мадримовга Президент совғаси топширилди

Life Style

calendar

14.03.2024

eye

907

Жаҳон чемпиони Исроил Мадримовга Президент совғаси топширилди

Профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Исроил Мадримов бугун, 14 март куни Тошкентга қайтиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов спортчини Олимпия оиласи номидан қутлаб, чемпионга Ўзбекистон Президенти совғаси – “Tahoe” автомобилининг калитини топширди. Ўз навбатида, Мадримов давлат томонидан кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканини таъкидлаб, келгусида қолган йўналишлардаги чемпионлик камарларини ҳам Тошкентга олиб келишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 март куни Саудия Арабистонида ўтган чемпионлик беллашувида Исроил Мадримов 25 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратган эди.

Шу тариқа, Исроил Мадримов супер ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи боксчига айланди. Ушбу ғалабадан кейин у ВБА рейтингида 1-ўринга кўтарилиб олди. Мазкур чемпионлик камарига ўз вақтида америкалик Флойд Мейвезер, Оскар де ла Хойя ва пуэрто-риколик Мигел Котто каби жаҳон боксининг афсоналари ва юлдузлари эгалик қилишган. 

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
825

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


7-январ 2026, 05:23
803

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


8-январ 2026, 11:27
780

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
752

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.