Ҳуқуқ
14.11.2024
596

Истеъмолчи тарифлар ошганда иссиқлик таъминоти хизматларига аванс билан тўланган тўловларга (тўлов кунидан бошлаб ўн икки ойдан ошмайдиган даврга) қўшимча тўловлар тўлашдан озод этилади.
1. Тарифлар қандай белгиланади?
Жисмоний шахсларга кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматларига тарифлар:
иситишга – иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон учун;
иссиқ сув таъминотига:
индивидуал ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган тақдирда – бир одамга бир ойда (сўм/киши/ой);
индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича, улар мавжуд бўлганда, иссиқ сувнинг бир куб метри учун (сўм/куб.м) тасдиқланади.
2. Хизмат уйлари учун тўлов тартиби қандай?
Уйларда, ётоқхоналарда, идоравий турар жой фонди хонадонларида яшовчи истеъмолчилар иссиқлик энергияси учун тўловни ушбу идоранинг фойдаланиш органига жисмоний шахслар (аҳоли) учун белгиланган тарифлар бўйича тўлайдилар.
Бунда тасарруфида ва балансида турар жой фонди бўлган давлат корхоналари, муассасалар, ташкилотлар уларнинг идоравий турар жой фондида яшовчи жисмоний шахсларга иссиқлик таъминотининг кўрсатилган хизматлари учун юридик шахслар учун тарифлар бўйича шартнома тузадилар ва тўловни етказиб берувчига тўлайдилар.
3. Иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоби бўлмаганда тўлов қандай ҳисобланади?
Иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбобига эга бўлмаган жисмоний шахсларга етказиб берилган иссиқлик энергияси (иссиқ сув) қийматига ҳақ тўлаш иссиқ сув таъминоти хизматлари учун белгиланган тарифларга оширувчи коэффициент қўлланган ҳолда амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказилган фуқаролар бўлмаган турар жой хонадонларида иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаганда:
иссиқ сув таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоблар бир хонали ва икки хонали турар жой биносидаги бир кишига;
уч хонали турар жой биносидаги икки кишига;
тўрт хонали турар жой биносидаги уч кишига;
беш хонали турар жой биносидаги тўрт кишига ҳисобидан, иссиқ сув таъминоти хизматларига белгиланган тарифларга оширувчи коэффициент қўлланган ҳолда қўлланилади.
4. Уйда ҳеч ким яшамаса ҳам тўлов қилинадими?
Уй-жой мулкдорлари ёки турар жойни ижарага олувчилар, истиқомат қилишидан ва/ёки рўйхатда туришидан қатъи назар, марказий иситиш учун тўловларни амалга ошириши шарт.
5. Тарифлар ўзгарганда шартнома янгиланадими?
Иссиқлик энергияси таъминоти хизматларига тарифлар ўзгарганда, санадан қатъи назар, иссиқлик таъминоти шартномаси кучида қолади ва истеъмолчи фойдаланилган иссиқлик таъминоти хизматларига улар жорий этилган кундан бошлаб янги тарифлар бўйича ҳақ тўлашга мажбур.
Бунда истеъмолчи ушбу даврда тегишли тарифлар ошган тақдирда иссиқлик таъминоти хизматларига аванс билан тўланган тўловларга (тўлов кунидан бошлаб ўн икки ойдан ошмайдиган даврга) қўшимча тўловлар тўлашдан озод этилади.
Истеъмолчи томонидан иссиқлик таъминоти хизматларига аванс тўланганда етказиб берувчи иситиш ва иссиқ сув таъминотига тўлов пайтида амалда бўлган тарифлар бўйича тўлов ҳисобланади (аванс тўловлар муддатига, бироқ ўн икки ойдан ортиққа эмас).
6. Тўлов ўз вақтида қилинмаса қандай чоралар кўрилади?
Жисмоний шахслар иситиш давридаги тамом бўлган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўловларни амалга ошириши керак.
Иссиқлик таъминоти хизматлари учун белгиланган муддатда тўловлар тўланмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня тўланади, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда.
Истеъмолчилар тўловларни уч ойдан ортиқ тўламаган тақдирда уларга иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўхтатилади.
Hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...