currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИстеъмолчининг мол-мулкига ёки ҳаётига етказилган зарарни ким қоплайди?

Истеъмолчининг мол-мулкига ёки ҳаётига етказилган зарарни ким қоплайди?

Ҳуқуқ

calendar

23.01.2025

eye

229

Истеъмолчининг мол-мулкига ёки ҳаётига етказилган зарарни ким қоплайди?

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, истеъмолчи ўзи сотиб олган товар санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ишлаб чиқарувчи товарнинг хизмат муддати ёки яроқлилик муддати мобайнида, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, товар истеъмолчига сотилган кундан эътиборан ўн йил мобайнида унинг хавфсиз бўлишини таъминлаши шарт.

Истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи товар ишлаб чиқарганлик учун қонунчиликка мувофиқ:

- ишлаб чиқарувчи (ижрочи);

- норматив ҳужжатларни тасдиқлаган орган;

- мувофиқлик сертификати берган орган;

- соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ветеринария хизмати органлари ёки хавфли товарни ишлаб чиқариш ёхуд реализация қилишга рухсат берган бошқа органлар жавобгар бўлади.

Агар товардан фойдаланиш, уни сақлаш, ташиш ёки утилизация қилиш, иш  натижалари истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулкига ёки атроф-муҳитга зарар етказаётганлиги ёхуд зарар етказиши мумкинлиги аниқланса, ишлаб чиқарувчи зарар келтирувчи сабаблар бартараф этилгунга қадар уларни ишлаб чиқаришни дарҳол тўхтатиши, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан қайтариб олиш чораларини кўриши шарт.

Товарни қайтариб олиш, ишни бажаришни ва хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйиш муносабати билан истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Агар ишлаб чиқарувчи хавфли хоссаларга эга бўлган товарни қайтариб олиш юзасидан барча зарур чораларни кўрган бўлса, у истеъмолчи мазкур товардан фойдаланишни давом эттиравериши туфайли етказилган зарар учун жавобгарликдан озод қилинади.

 

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Адолат” МҲАМ етакчи маслаҳатчиси

Улашиш: