currencies image

12 927,17 UZS

36,74

usd

currencies image

14 717,58 UZS

3,29

eur

currencies image

155,73 UZS

0,31

ru



АсосийЯнгиликларЙўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёда ва бошқа иштирокчиларга қандай жарималар қўлланилади?

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёда ва бошқа иштирокчиларга қандай жарималар қўлланилади?

Ўзбекистон

calendar

25.04.2025

eye

80

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёда ва бошқа иштирокчиларга қандай жарималар қўлланилади?

Йўл ҳаракати қоидаларининг барча иштирокчилари – пиёдалар, велосипедчилар, скутер ва мопед ҳайдовчилари, шунингдек уловли араба бошқарувчилари учун белгиланган меъёрларга амал қилиш мажбурий ҳисобланади. Акс ҳолда, уларнинг ҳаракати қонун билан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Пиёдалар учун тартиб ва жавобгарлик

Пиёдалар йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаганида, шу жумладан:

— йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтганида,

— йўлнинг қатнов қисмида (ҳатто пиёдалар ўтиш жойида) телефондан фойдаланганда,

—китоб ёки газета ўқиганида, видеоматериал томоша қилганида,

— аудиоматериал тинглаганида ва бошқа эътиборни чалғитадиган электрон воситалардан фойдаланганида,

базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жаримага тортилади.

Скутер, мопед, велосипед ва бошқа воситаларни бошқарувчилар учун талаблар

Юқоридаги ҳаракатларни амалга оширган скутер, мопед, велосипед, уловли арабани бошқарувчилар ҳам, шу жумладан:

— йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаса,

— устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя қилмаса,

базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жаримага тортилади.

Авария ҳолатини вужудга келтирган ҳар қандай иштирокчи

Агар юқоридаги ҳаракатлар йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлса, бундай қоидабузарлик:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Йўлда ноқонуний хизмат кўрсатиш ёки мол боқиш

— Ҳайдовчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида туриш,

— йўлларга ажратилган минтақада мол боқиш,

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солинади.

Ҳаракат вақтида йўловчининг нотўғри хатти-ҳаракати

Агар транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи ўз тана қисмларини (қўлдан ташқари) салон ташқарига чиқарадиган бўлса, бу:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Нур қайтаргич ва бошқа хавфсизлик воситаларисиз ҳаракат

— Скутер, мопед, велосипед ёки уловли арабани нур қайтаргич ва чироқларсиз бошқариш,

— Шу воситалар орқали одам ташиш,

базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Маст ҳолатда бошқариш – оғир жавобгарлик

Скутер, мопед, велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёки уловли арабани маст ҳолатда бошқариш (алкогол, гиёҳванд модда ёки бошқа таъсирда):

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жаримага олиб келади.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 483

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 279

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 168

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
956

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: