Ҳуқуқ
14.04.2025
153
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 276-моддасига асосан, юридик шахс қайта ташкил этилганда унинг солиқ мажбурияти ушбу моддада белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, ушбу Кодекснинг 92-моддасига мувофиқ ўзининг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) томонидан бажарилади.
Юридик шахс қайта ташкил этилганда, қайта ташкил этиш шаклидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга қўйилган ва (ёки) ушбу шахс томонидан товарларни (хизматларни) олишда (олиб киришда) тўланган, лекин у томонидан ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган солиқ суммаси ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда ушбу юридик шахснинг ҳуқуқий ворисида, агар ҳуқуқий ворис солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, ҳисобга олиниши лозим.
Солиқ суммаларини ҳисобга олиш қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий вориси томонидан қайта ташкил этилган юридик шахс товарларни (хизматларни) олганда, унга тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида, шунингдек ҳуқуқий ворис товарларни (хизматларни) олганда унга тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида амалга оширилади. Солиқ суммаларини ҳисобга олиш қайта ташкил этилган юридик шахс томонидан товарлар (хизматлар) олиниши билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қарз ҳуқуқий ворисга ўтказилганидан кейин тўлиқ ҳажмда амалга оширилади.
Агар қайта ташкил этилган шахс ушбу Кодекснинг 274-моддасига мувофиқ солиқнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга бўлса, лекин солиқнинг ўрни қопланиши лозим бўлган суммаси қайта ташкил этиш тугаллангунига қадар унга қопланмаса, кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унинг ҳуқуқий ворисига қопланади.
Агар юридик шахс қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) солиқ тўловчи бўлмаса, қайта ташкил этилаётган шахс ушбу бўлимда белгиланган тартибда солиқни ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммасига тузатиш киритишни амалга ошириши керак.
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.