Ҳуқуқ
25.02.2025
235
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 30 январдаги “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат Дастури аҳолимизнинг фаровон турмушини таъминлашга ҳам ҳуқуқий, ҳам амалий хизмат қилади, дейиш мумкин.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида сўзлаган нутқига эсга олсак, давлатимиз раҳбари янги давр Янги Ўзбекистонимиз жадал ривожланадиган, янада юксак тараққиёт чўққиларини забт этадиган давр бўлишига ишонч билдирган эди. Яъни, бу ҳақда, “Бу давр парламент ва ҳукумат фаолиятида янгича ишлаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш бўйича ибратли анъаналар шаклланадиган ва тарихга муҳрланадиган давр бўлади. Келажак авлодлар албатта фахр билан тилга оладиган ана шундай буюк тарих ва келажакни яратиш бизнинг ўз қўлимизда”, - деган эди. Ушбу сўзларнинг амалий давоми, энг эътиборлиси, ҳуқуқий асосда бугунги кунда Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ҳам қабул қилинди. Давлат дастурида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025-йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилдики, улар ҳар бири аҳолимизни эртанги куни, равнақи, маҳалларимиз ободлиги, жамият фаровонлигини, тинчлик ҳамда хавфсизлигимизни таъминлаш йўлидаги аниқ масад ва вазифаларни қамраб олган. Энг асосийси, йил номи билан ҳамоҳанг ҳолда атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларини шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025-йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар барчамиз учун муҳим ва аҳамиятлидир.
Биринчи навбатда маҳаллаларнинг экологик қиёфасининг яхшиланиши, кўчаларда яшиллик даражасининг ошиши ғар бир фуқароога, оилага энг аввало, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантиради.
Бу эса, аҳолининг саломатлигини яхшилаши билан бирга болаликдан экологик турмуш тарзини шакллантиради ҳамда инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун энг асосийси оқилона шарт-шароитларни яратиб беради.
Глобаллашув шароитида барчани нафақат Ўзбекистон аҳлини, дунё ҳамжамиятини ўйлатираётган муаммолардан бири табиий ресурсларни тежаб ва улардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйисаккини экологик барқарорликни таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Биз ҳамиша давлатчилик тарихида атроф-муҳитни асраб авайлаган халқмиз, буни яққол “Авесто” ёзма манбада ҳам асосланганки, эндиликда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлашимиз ҳам қарз, ҳам фарздир. Айнан мана шу каби мақсад ва фазифалар 2025 йил давлат дастурида киритилгани қадриятларимизнинг бугунги ислоҳотлар билан уйғунлиги, десам тўғри бўлади.
Яна бир муҳим томони, 2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали мамлакатимизда “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилмоқдаки, бу умуммиллий ҳаракат ҳақида ҳам кенг тушунтириш ишларини олиб бориш ва биргаликда амалга оширишга барчамиз бирдек масъулмиз. Бунда унинг асосий тамойиллари қуйидагилар:
Биринчидан, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, хусусан, тиббий маданиятни ошириш, соғлом овқатланиш, кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш орқали соғлом турмуш тарзига ўтиш барча учун энг тўғри йўлдир. Иккинчидан, бугун оммалашиб келаётган “яшил транспортда”, шу жумладан, велосипедда ҳаракатланиш рағбатлантириш йўлга қўйилаётгани ҳам инсон қадри йўлидаги қадамдир.
Аҳолининг ўз қадриятлари, улуғвор инсонийлик мезонларини уйғунлиги асосида униб ўсиб келаётган ёш авлоднинг фаровон келажаги йўлида пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш, озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш;сув, газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни турларига қараб саралашни йўлга қўйиш давр талабига мос амалга оширишимиз лозим. Зеро, аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали мамлакатимизда “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзи йўлга тушади ҳамда “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати кенг қулоч ёяди. 2025 йил баҳор-куз мавсумларида республикадаги барча маҳаллаларнинг ички кўчалари ва аҳоли хонадонларида 32 миллион туп мевали ва манзарали дарахтлар, бута кўчатларини ҳамда райҳон, гултожи, атиргул ва бошқа гуллар, шунингдек, қаламчаларни экиш
ва парваришлаб борилса, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш мақсадида 2025 йилнинг 10 февралдан 10 мартга қадар ҳар бир хонадон, кўча ва қабристонларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этишда барчамиз бир ёфадан бошчиқариб, енг шимариб уюшўаг ҳолда ишларни бошлашимиз давр талабидир. Зеро, бу талаб шунчаки эмас, унинг замирида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Наврўз байрамига қадар маҳаллалар ўртасида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловлари ўтказиш масаласи борлигини унутмайлик.
Йиллар давомида ковид, пандемия даври оқибатлари барчамизни соғлом тиббий хизматга анча бефарқ бўлмасликка ўргатдики, мазкур дастурда ҳам тиббиётнинг бирламчи бўғинида тутувчи оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг самарали тизимини жорий этишга қаратилганининг ўзи давлат хизматларининг халққа йўналтирилганининг амалий ифодасидир.
Бу борада, кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолиятини марказий шифохоналарнинг маслаҳат диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйилиши, марказлашган лабораториялар ташкил этиш, шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, шунингдек, давлат томонидан санитария-гигиена нормаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилган ҳолда стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга берилиши, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириб, тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларнинг ойлик маошларига қўшимча устамани жорий этилиши ҳам аҳамиятга моликдир. Чунки халқнинг саломатлиги тиббиёт ходимларининг билими, халқпарварлиги ва фидоийлиги билан сақлаб қолинади. Яна бир қувонарли ҳолат инсон салоҳиятини юксалтириш, таълим учун қулай муҳит яратиш ишларини ташкил этиш мақсадида 2025/2026 ўқув йилидан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланмоқда.
Зеро, бугун мен ҳам Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси, Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Миробод кенгаши депутати эканман, давлатимиз раҳбарининг халқ вакиллига қарата Олий Мажлис Қонунчлик палатаси депутатларига қарата айтган галари қулоғимда янграб туради. Унда Депутат бу халқ хизматчиси, барчага ўрнак бўладиган, сиёсий билими ва онги юксак, ўз Ватанини чин дилдан севадиган инсондир. Оила, маҳалла ва бутун жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини қатъий ҳимоя қилишда халқимиз, барчамиз аввало сизларга таянамиз, – деган эди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, “Сиз жойлардаги одамларнинг вакили, халқнинг овозисизлар. Буюк халқимиз билдирган ишончга муносиб бўлишингиз керак. Ҳар бир масалага ёндашувда, қонунлар ишлаб чиқишда узоқ-яқин туманлардаги инсонларни кўз олдингизга келтириб, фақат бугунни эмас, келажак авлодларни ҳам ўйлаб иш тутсангиз, элимиз сиздан рози бўлади, – деб, бежиз ишонч билдирмаган эди давлатимиз раҳбари. Бугун мазкур Дастурни қайта ва қайта ўқиб, таҳлил қилиб, ҳар бир оила қувончига қувонч олиб кирадиган Давлат Дастуридаги мақсадлардан бири республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилса, унинг мантиқий давоми сифатида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратилса ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилишини оммабоп тилда ҳалқимизга, кенг жамоатчиликкка етказмасликка ҳаққимиз йўқ. Мана! Янги Ўзбекистон! Мана, Янги Ренессанс Дастурининг мақсад ва вазифалари....
Фируза Мухитдинова,
ТДЮУ профессори
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади
Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
Қўшимча таътилларни бериш тартиби қандай бўлади?
Меҳнат кодексининг 222-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.