currencies image

12 878,96 UZS

30,68

usd

currencies image

14 801,79 UZS

106,26

eur

currencies image

158,39 UZS

1,36

ru



АсосийЯнгиликларҚайси ижодий намуналар муаллифлик ҳуқуқи объектлари сифатида баҳоланади?

Қайси ижодий намуналар муаллифлик ҳуқуқи объектлари сифатида баҳоланади?

Ҳуқуқ

calendar

11.04.2025

eye

743

Қайси ижодий намуналар муаллифлик ҳуқуқи объектлари сифатида баҳоланади?

Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.

Муаллифлик ҳуқуқи қуйидаги бирон-бир объектив шаклда бўлган ошкор қилинган асарларга ҳам, ошкор қилинмаган асарларга ҳам татбиқ этилади:

— ёзма (қўлёзма, машинкаланган ёзув, нотали ёзув ва ҳоказо);

— оғзаки (омма олдида сўзлаш, омма олдида ижро этиш ва ҳоказо);

— овозли ёки видео ёзув (механик, магнитли, рақамли, оптик ва ҳоказо);

— тасвир (расм, эскиз, манзара, тарҳ, чизма, кино-, теле-, видео- ёки фотокадр ва ҳоказо);

— ҳажмли-фазовий (ҳайкал, модель, макет, иншоот ва ҳоказо).

Муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар, тизимлар, усуллар ёки концепцияларга эмас, балки ифода шаклига нисбатан татбиқ этилади.

Қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларидир:

— адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар);

— драма ва сценарий асарлари;

— матнли ёки матнсиз мусиқа асарлари;

— мусиқали драма асарлари;

— хореография асарлари ва пантомималар;

 —аудиовизуал асарлар;

— рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари ва тасвирий санъатнинг бошқа асарлари;

— манзарали-амалий ва саҳна безаги санъати асарлари;

— архитектура, шаҳарсозлик ва боғ-парк барпо этиш санъати асарлари;

— фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усулларда яратилган асарлар;

— жўғрофия, геология хариталари ва бошқа хариталар, жўғрофия, топография ва бошқа фанларга тааллуқли тарҳлар, эскизлар ва асарлар;

— барча турдаги ЭҲМ учун дастурлар, шу жумладан ҳар қандай дастурлаш тилида ва ҳар қандай шаклда, чунончи бошланғич матн ҳамда объект кодида ифодаланиши мумкин бўлган амалий дастурлар ва операция тизимлари;

—асарнинг мустақил равишда фойдаланилиши мумкин бўлган қисмлари (шу жумладан унинг номи);

— ҳосила асарлар (таржималар, ишланма асарлар, аннотациялар, рефератлар, мухтасар хулосалар, шарҳлар, инсценировкалар, аранжировкалар, соддалаштиришлар ҳамда фан, адабиёт ва санъат асарларининг бошқа қайта ишланмалари);

— тўпламлар (энциклопедиялар, антологиялар, маълумотлар базалари) ва материалларнинг танланганлиги ёки жойлаштирилганлигига кўра ижодий меҳнат натижаси бўлган бошқа жамлама асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланади.

Ҳосила ва жамлама асарлар, уларнинг яратилиши учун асос бўлган ёки уларнинг таркибига кирган асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, муаллифлик ҳуқуқи билан муҳофаза қилинади.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 439

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 106

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
966

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
895

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.