currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларҚайси тоифа шахслар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга?

Қайси тоифа шахслар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга?

Ҳуқуқ

calendar

17.10.2025

eye

86

Қайси тоифа шахслар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга?

Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2025 йилдаги 637-сонли қарори билан Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхати ҳамда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг тасдиқланган рўйхатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

— ёшидан қатъи назар;

— умумий белгиланган ёшни 10 йилга камайтириш билан;

— умумий белгиланган ёшни 5 йилга камайтириш билан.

 Уруш ногиронлари, болаликдан ногирон болаларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга.

 Ёшидан қатъи назар, қуйидагилар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга:

кончилик саноатининг етакчи касблари ходимлари, башарти улар ушбу ишларда камида 20 йил банд бўлган бўлсалар;

кўмир, руда ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича бевосита ер ости ва очиқ кон ишларида (шу жумладан кон-қутқарув қисмларининг шахсий таркиби), шахта ва рудниклар қурилишида тўлиқ иш куни билан банд бўлган ходимлар, агар улар ушбу ишларда камида 25 йил банд бўлган бўлса;

учувчилар ва учувчи-синов таркиби ходимлари, улар ишлаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, ушбу лавозимларда эркакларда камида 25 йил ва аёлларда камида 20 йил ишлаган бўлса;

камида 20 йил, 25 йил, 30 йил ижодий иш стажига эга бўлган театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари артистларининг айрим тоифалари;

камида 20 йиллик иш стажига эга бўлган спортчиларнинг алоҳида тоифалари.

 Шунингдек, ҳужжат билан Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун ҳужжатларни тақдим этишга доир ягона талабларни белгиловчи Низом тасдиқланди.

 Корхоналарнинг рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлари иш ўринларини меҳнат шароитлари ва жароҳатлаш хавфи бўйича жиҳозланганлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра тасдиқланади.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
828

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
699

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
584

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.


30-сентябр 2025, 10:14
547

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.