currencies image

12 965,34 UZS

14,82

usd

currencies image

14 525,07 UZS

81,50

eur

currencies image

161,34 UZS

0,29

ru



АсосийЯнгиликларКамбағал оилалар “сигнал ранги” бўйича сараланади

Камбағал оилалар “сигнал ранги” бўйича сараланади

#NoComment

calendar

16.05.2025

eye

117

Камбағал оилалар “сигнал ранги” бўйича сараланади

2025 йил 15 майдан Ўзбекистонда камбағал оилаларни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратиш амалиёти йўлга қўйилади. Бу тизим орқали ҳар бир оиланинг эҳтиёж даражасига қараб давлат томонидан мақсадли ижтимоий ёрдам тақдим этилади. Янги тизим таълим, соғлиқни сақлаш, энергия ва тадбиркорлик соҳаларидаги имтиёзларни ҳам ўз ичига олади.

1. Камбағалликни баҳолашнинг янги тизими қандай ташкил қилинади?

2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимланади ҳамда уларга давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг тоифасига қараб тақдим этилади.

Уй-жойларни таъмирлаш-тиклаш ва мослаштириш ҳамда соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар барча тоифага берилади.

2. Қизил, “Сариқ” ва “яшил” тоифалар: камбағаллик даражасини аниқлашдаги ўлчовлар

“Қизил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан (669 минг сўм) кам бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киради:

– аъзоларининг камида бир нафари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлмаган оила;

– парваришга муҳтож аъзоси, шу жумладан, ногиронлиги мавжуд фарзанди бўлган оила;

– ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ёхуд ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсдан иборат бўлган оила;

– боқувчисини йўқотган ёки боқувчиси жазони ижро этиш муассасасида бўлган оила.

“Сариқ” тоифага — оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан (669 минг сўм) кам бўлган ҳамда аъзолари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган оилалар киради.

“Яшил” тоифага — оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг бир бараваридан (669 минг сўм) бир ярим бараваригача (1 млн 3 500 сўмгача) бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:

– оила “қизил” ёки “сариқ” тоифадан чиқарилган бўлса;

– оиланинг Камбағал оилалар реестрига киритилиши эҳтимоли юқори бўлса.

3. Ижтимоий ҳимоя хизматлари эндиликда Камбағал оилалар реестри билан боғланади

2025 йил 1 июндан бошлаб Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилалар учун белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади.

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун божлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлашда “сариқ” тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, “қизил” тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади.

4. “Яшил” тоифага ўтиш — ёрдамлар йўқолмайди, 12 ой сақланади

Камбағал оилалар “қизил” ёки “сариқ” тоифадан “яшил” тоифага ўтганда улар учун назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ўн икки ой муддатга сақлаб қолинади.

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ушбу оилалар камбағал деб эътироф этилгани тўғрисидаги маълумотлар ёки шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумотнома асосида кўрсатилади. Бунда:

5. Аъло баҳога ўқиган талаба қизларга икки баробар стипендия тўланади

“Қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан базавий стипендиянинг икки баравари миқдоридаги махсус стипендия тўланади.

2025 йил 1 сентябрдан мактабларнинг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади.

2026 йил 1 январдан камбағал оилаларнинг аъло баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

6. Энергия, соғломлаштириш ва тадбиркорлик — камбағал оилаларга янада кўпроқ имкониятлар

Камбағал оилалар хонадонига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаси субсидия ажратиш орқали ўрнатилади.

Бунда ишлаб чиқарилган электр энергияси “Қуёшли хонадон” дастури доирасида харид қилинади (1000 сўмдан) ва камбағал оилаларга тегишли миқдорларда субсидия тўлаб борилади.

Камбағал оила ва тадбиркор ўртасида шартнома тузган ҳолда камбағал оиланинг кўчмас мулки ҳудудида енгил конструкцияли кўчма дўконлар ўрнатиш ёки қуришга рухсат берилади.

Hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш: