Ҳуқуқ
04.02.2025
1 265

Баъзида савдо расталари ва банкларда “яроқсиз” пулларни қабул қилишмайди. Aслида қандай ҳолатларда пуллар “яроқли” ва “яроқсизга” бўлинишидан хабарингиз борми?
Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонунига кўра, қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли тўлов воситаси ҳисобланади:
▪️ банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно);
▪️ банкнота энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;
▪️ ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 см2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;
▪️ майда доғлар, ёзувлар, штамп изи бўлганда (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно) ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;
▪️ банкнотада диаметри 1 мм дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, бунда тешиклар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак.
Шикастланган банкноталарни айирбошлашда банк ходими томонидан икки нусхада маълумотнома расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади. Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Бундай турдаги операциялар амалга оширилганда банк томонидан воситачилик ҳақлари ундирилиши мумкин.
Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқсиз тўлов воситаси ҳисобланади:
▪️ бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;
▪️ дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;
▪️ ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;
▪️ қонуний тўлов воситаси еканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;
▪️ банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;
▪️муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;
▪️ банкнотлар аниқ босма хатога ега бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;
▪️ банкнота геометрик ўлчамининг 3 мм га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;
▪️ банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
▪️ ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.
Ходим ишламаётган даврлар қачон дам олиш вақти ҳисобланмайди?
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди.