Life Style
04.01.2024
1 107

Қандай китобларни ўқиш керак? Китоб танлаш бўйича 7 та лайфхак
Дунё миқёсида нашр этилаётган китоблар ассортименти йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Оғир танлов қаршисида қолган китобхон нималарга асосланиб яхши китоб танлаши мумкин? Hudud24.uz қуйида шу бўйича тавсияларини бериб ўтади.
Дунё миқёсида нашр этилаётган китоблар ассортименти йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Оғир танлов қаршисида қолган китобхон нималарга асосланиб яхши китоб танлаши мумкин? Hudud24.uz қуйида шу бўйича тавсияларини бериб ўтади.
Тавсиялар букблогер Маҳин Нурсаидова томонидан тақдим этилмоқда.
1. Жанр

Китоб танлашнинг энг осон йўли ўзингизга ёққан жанр бўйича саралаш! Шунда бир нечта вариантлар ўз-ўзидан сафдан чиқади, ўзингиз учун фойдали бўлган китобни осон танлай оласиз. Аммо бу фақат битта жанрдаги китобларни ўқиш керак дегани эмас. Доимо янгилик қилиб туриш мақсадга мувофиқ. Агар сиз ҳали “ўз” жанрингизни топмаган бўлсангиз, бир нечта жанрларни ўқиб, таҳлил қилиб, аниқ хулосага келишингиз мумкин.
2. Мавзу

Мавзу билан жанр сиртдан бир хил бўлса-да, бир-биридан кескин фарқ қилади. Баъзан асар мавзуси қизиқарли бўлади, лекин жанр умуман сиз хоҳлагандек бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир китобда асарнинг мавзуси тўғрисида қисқача шарҳ берилади. Кўпинча шарҳда бу китоб дунёдаги энг яхши, энг қизиқарли асар эканлиги ёзилади. Реклама найрангига учиб қолмасликка ҳаракат қилинг.
3. Классик асарлар

Классика ҳар доим модада бўлишини ҳаммамиз биламиз. Масалан, адабиёт билан танишишни классик асарлардан бошлаш мумкин. Ёки аксинча, агар сиз ўзингизни қизиқтирган барча китобларни ўқиган бўлсангиз ва янги чиқаётганларни “тўлиқ бемаънилик” деб ҳисоблаётган бўлсангиз, классик асарларга мурожаат қилиш айни муддао. Агар классик асарни ўқиб туриб ҳам, ёқтирмасангиз нима қилиш керак? Муаллифнинг бошқа жанрларини кўриб чиқинг! Эҳтимол, қидираётган нарсангизни топасиз.
4. Нашриёт

Одатда кўпчиликни китобларни қайси нашриёт чоп этиши умуман қизиқтирмайди. Ва бу энг катта хато! Китоб зиё манбаи бўлса-да, нашриётларнинг ҳаммаси ҳам зиё маскани ҳисобланавермайди. Баъзилари ростдан маърифат тарқатиш учун ишласа, бошқаларининг дарди фақат пул. Иккинчи тоифа таржима, матнни таҳрирлаш каби асосий ишлар қолиб, реклама ва муқова дизайнига кўпроқ эътибор беришади. Лекин савияли дея довруқ қозонган нашриётларнинг китобларини иккиланмай сотиб олаверган маъқул.
5. Маркетинг

Ҳамма бир китоб ҳақида гапиряптими? Агар китоб жуда машҳур бўлса, бу ҳақиқатан ҳам унинг қизиқарли эканлигини англатадими? Баъзи ҳолларда шунақа бўлиши мумкин, лекин барибир шовқин ва оломонга эргашмай турган маъқулроқ. Мода ҳар доим ҳам кўрсаткич бўлавермайди! Мода фақат маълум вақтлардагина маркетинг кучи билан яшайди! Китоб ўқувчиларга ёқмаса, унинг рейтинги пасая бошлайди. Бироз кутиб туринг ва кейин жавобни билиб оласиз.
6. Маслаҳат

Севимли ёзувчингизнинг деярли барча китобларини ўқиганмисиз? Муаллифингиз ўқишни тавсия қиладиган китобларни қидириб кўринг. Улар сизга ҳам ёқиши эҳтимоли катта. Мутолаага ошно дўстларингиз, қариндошларингиз ёки танишларингиз борми? Сизни ким билан кўп ўхшашлигингиз бор? Кўпинча улар ҳақиқатан ҳам фойдали нарсаларни маслаҳат беришлари мумкин.
7. Нобел

Ёзувчи Нобел мукофотини олганми? Агар шунақа бўлса, демак у энг яхшиларидан бири. Бу мукофот ҳеч кимга шундайгина берилмайди, уни олиш жуда мураккаб. Бу муаллифларни асарларининг ранг-баранглиги, ўзига хос ёзиш услуби ва янгилиги бирлаштиради. Ушбу асарлар ёрдамида сиз адабиётнинг қандай ўзгарганлигини кузатишингиз мумкин. Шунингдек, чет эл адабиётига қизиқсангиз, Нобел мукофоти муаллифлари билан танишишни бошлашингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.