currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?

Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?

Life Style

calendar

03.04.2026

eye

330

Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?

Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида нафақат маънавий-ахлоқий қадриятларга, балки мустаҳкам иқтисодий пойдеворга ҳам таянади.

Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар давомида вужудга келадиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар оилавий ҳаётнинг энг мураккаб, шу билан бирга, ҳуқуқий жиҳатдан энг аниқ тартибга солиниши лозим бўлган қисми ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Оила кодексида мулк дахлсизлиги ҳамда оилада аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари қатъий белгилаб қўйилган. Мулкнинг ҳуқуқий тартибини белгилашда "эр ва хотиннинг умумий биргаликдаги мулки" тушунчаси марказий ўрин тутади. Қонунчиликка кўра, никоҳ давомида орттирилган ҳар қандай мулк, агар никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланади.

Бунда энг муҳим жиҳат шундаки, эр ёки хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлганлиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақига ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам, у мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради.

Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар, улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 425

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 305

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


27-март 2026, 07:04
973

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


18-март 2026, 09:11
967

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.