Ҳуқуқ
19.03.2025
873
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 245-моддасига асосан, суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш хизматлари бўйича суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган суғурта қилиш бўйича хизматлар бу хизматлар натижасида:
1) суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
➖суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари;
➖ қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича воситачилик ҳақи ва тантемалар;
➖ суғурта агенти, суғурта ва қайта суғурта брокери, сюрвеер ҳамда суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларининг хизматлари учун воситачилик ҳақи;
➖суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (актуарийлар, ажастерлар, сюрвеерлар, ассистанс хизматлари ва шу сингацрилар) кўрсатган хизматлардан олинадиган даромадлар;
➖ қонунчиликка мувофиқ суғурталовчига ўтган, суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар шахслардан талаб қилиш ҳуқуқини реализация қилишдан олинадиган маблағлар;
➖ қайта суғурта қилиш шартномалари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, улар бўйича суғурта мукофотларининг қайтариб берилган қисми суммалари;
➖ бевосита суғурта фаолиятини амалга оширишдан олинадиган бошқа даромадлар;
2) суғурта қилдирувчи (наф олувчи) қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат сольиғидан озод қилинади:
➖ суғурта тўлови (суғурта товони);
➖ превентив тадбирлар ўтказиш учун бериладиган маблағлар;
➖ суғурта қилиш шартномаси зарарсиз амал қилиши учун суғурталовчи тўлайдиган маблағлар;
➖ суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа маблағлар.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.