Содда талқин
22.01.2026
371

Бугунги кунда маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда соғлом турмуш тарзи ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнда катта ҳаётий тажрибага, юксак маънавий қадриятларга эга бўлган фаол нуронийларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.
Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш орқали уларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш, тарбиявий-маънавий кўмак кўрсатиш ҳамда маҳалла ҳаётига фаол жалб этиш муҳим ҳисобланади. Шу сабабли, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 892-сон қарори билан “Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Низомга кўра, кекса ёшдаги фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
Бунинг учун, фаол нуронийлар ҳар ойда маҳаллалар, туман (шаҳар), вилоят миқёсида ўтказиладиган спорт тадбирларини аниқлайди ва маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича спорт тадбирлари бошланишидан 10 кун олдин «Нуроний» жамғармасига тавсия беради.
Фаол нуронийлар — аҳоли орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган, бириктирилган ҳудудда доимий ёки вақтинча яшовчи 55 ёшдан 75 ёшгача бўлган маҳалла фаоллари ҳисобланади.
Тадим этилган тавсия белгиланган тартибда ва муддатларда ўрганиб чиқилади.
Шундан кейин маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг вилоят, туман (шаҳар) миқёсида ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиш харажатлари фаол нуроний тавсияси асосида «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда ҳар бир маҳаллага ажратиладиган маблағлар миқдори йилига ўртача 10 млн сўмдан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Тавсияни расмийлаштиришда фаол нуронийга ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим кўмаклашади.
Улашиш:
Бошқалар
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.
Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларни ўзгартириш жиноят ҳисобланадими?
"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритилди.
Таълим ва ишни бараварига олиб бориш учун қандай шароитлар мавжуд?
Меҳнат кодексининг 383-моддаси ходимларнинг меҳнат фаолиятини таълим билан биргаликда олиб бориш ҳуқуқини мустаҳкамлайди ҳамда иш берувчиларнинг ушбу жараёнда мажбуриятларини белгилайди.