currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйсангиз...

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйсангиз...

Life Style

calendar

13.03.2026

eye

27

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйсангиз...

Ҳайдовчилик гувоҳномаси — ҳар бир ҳайдовчи учун муҳим ҳужжат ҳисобланади. Баъзан эса турли сабабларга кўра ушбу ҳужжат йўқолиб қолиши мумкин. Агар сиз ҳайдовчилик гувоҳномангизни йўқотиб қўйган бўлсангиз, хавотирга тушишнинг ҳожати йўқ.

Қуйида уни қайта тиклаш учун амалга ошириш лозим бўлган қадамлар ҳақида маълумот берамиз.

1. Аризачи ЯИДХПда рўйхатдан ўтади, ариза шаклини тўлдиради ва ваколатли органга тегишли ҳужжатларни илова қилиб юборади.

2. Ваколатли орган илова қилинган ҳужжатларни текширади ва аризачига имтиҳонларга кириши юзасидан хабарнома юборади.

Шу ўринда муҳим эслатма, агар Сиз 12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқарган бўлсангиз қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз тиклаш имконига эгасиз:

— Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;

— Ишончнома ёки ижара шартномаси (мавжуд бўлса);

— Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта полиси;

— Ҳайдовчилик билан шуғулланса ишхонадан маълумотнома.

Агар Сиз 12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқармаган бўлсангиз, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтишингиз лозим:

— 083 тиббий маълумотнома;

— Ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув мактабини битирганлик тўғрисидаги ҳужжат.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиш ноқулайлик туғдириши мумкин, аммо уни қайта тиклаш жараёни қийин эмас. Энг муҳими, ўз вақтида тегишли идорага мурожаат қилиш ва талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этишдир. Ҳужжатларингизни эҳтиёт қилиб сақлаш эса бундай ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Улашиш: