currencies image

12 915,07 UZS

15,07

usd

currencies image

14 659,90 UZS

64,84

eur

currencies image

156,43 UZS

0,89

ru



АсосийЯнгиликларҲарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги

Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги

#NoComment

calendar

05.05.2025

eye

66

Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳарбий ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳатларидан бири Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар ҳолатини юқори нуқталарда сақлаш ҳисобланади.

Ҳарбий хизмат — бу нафақат шарафли бурч, балки катта масъулият ҳамдир. Ҳарбий хизматчи ўз вазифаларини бажаришда давлат мол-мулки, қурол-яроғ, техника ва бошқа моддий бойликлардан фойдаланади. Шу сабабли уларнинг моддий жавобгарлиги масаласи муҳим аҳамият касб этади.

Ҳарбий хизматчи фаолияти давлат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлигини сақлашга қаратилган муҳим вазифаларни бажаришга йўналтирилган. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ўз вазифаларини бажаришда давлат мол-мулки, қурол-яроғ, техника ва бошқа моддий ресурслардан фойдаланишади. Мазкур ресурслардан ҳарбий хизматчилар оқилона фойдаланиши, уларнинг ҳимоясини таъминлаш ва бехавотирликни олдини олиш учун тизимда моддий жавобгарлик мавжуд.

Моддий жавобгарлик ўзи нима?

Моддий жавобгарлик, шахснинг ўз ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) орқали мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини англатади. Бу жавобгарлик ҳар бир шахснинг (бу ҳолда — ҳарбий хизматчи) ўз фаолиятининг ҳуқуқий ва моддий оқибатлари учун жавоб беришини таъминлайди. Моддий жавобгарликнинг бир муҳим жиҳати, у ҳарбий хизматчиларга нисбатан қонун ва меъёрлар асосида, айни вақтда қўлланилиши бўлиб, бунинг ортидан давлат манфаатлари ва мол-мулки муҳофаза қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, «Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланган уставлар ва ички хизмат қоидаларида ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги белгиланган. Хусусан, ушбу қоидаларда давлат мол-мулкини эҳтиёт қилиш, унинг йўқотилиши ёки шикастланиши олдини олишга доир масъулиятлар аниқ кўрсатиб ўтилган.

1. Тўлиқ моддий жавобгарлик

Тўлиқ моддий жавобгарлик — бу ҳарбий хизматчи томонидан қасддан ёки оғир беэътиборлик туфайли давлат мол-мулкига етказилган зарарни тўлиқ қоплаш мажбуриятини билдирувчи турдир. Бу ҳолатда, хизматчи келтирилган зарарни тўлиқ қоплаши керак бўлади, ва зарарнинг барча миқдори ундан талаб қилинади.

2. Чекланган моддий жавобгарлик

Чекланган моддий жавобгарлик — бу ҳолатда ҳарбий хизматчи давлат мол-мулкига етказилган зарарни фақат аниқ миқдорда қоплаши керак бўлади. Бу зарарга оид жавобгарлик ҳарбий хизматчининг беэътиборлиги туфайли содир бўлган зарарга нисбатан белгиланади.

Моддий жавобгарликнинг муддатлари ҳарбий хизматчилар учун қонун ва ички хизмат қоидаларига асосан аниқ белгиланган бўлади. Ушбу муддатлар зарарни аниқлаш, унинг миқдорини баҳолаш ва тўлаш учун ҳарбий хизматчига берилган вақтини кўрсатади.

Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги — бу нафақат ҳуқуқий, балки ахлоқий ва фуқаролик бурчи ҳамдир. Давлат мол-мулкини эҳтиёт қилиш, ундан самарали фойдаланиш, ҳарбий техника ва қурол-яроғни асраш ҳар бир хизматчининг масъулиятидир. Шу боисдан, ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни билиши, уларга риоя қилиши ва хизмат фаолиятида буни амалда қўллаши жуда муҳимдир.


Дилмурод Маматмуротов,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

Улашиш: