Суд очерклари
31.01.2024
856

Бувайдада А. Жавлонов (исмлар шартли) И.Рахимовага онаси Х.Режавалиевани 7.000 АҚШ доллари (80.031.210 сўм) эвазига “Sheyх-777” туристик фирмаси орқали “Ҳаж” зиёратига юборишини айтиб, ундан 4.000 АҚШ доллари олган.
А. Жавлонов, бундан ташқари, У.Эгамбердиевга ота-онасини 14.000 АҚШ доллари (160.062.420 сўм) эвазига ўша туристик фирма орқали “Ҳаж”га юборишини айтиб, 8.200 АҚШ доллари, О.Ахмедовдан 1.000 АҚШ доллари, Х.Усмоновдан 1.500 АҚШ доллари олган.
Фирибгар 2023 йил 29 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушлангани сабабли “Ҳаж”га жўнатиш учун мазкур фуқаролардан пулларнинг қолган қисмини олишга “улгурмади”.
Суд, судланувчи, жабрланувчиларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб судланувчи А. Жавлоновни Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, “Ҳаж” тадбирини ташкил этишга Дин ишлари бўйича қўмита ва Мусулмонлар идораси масъул бўлиб, бу сайёҳлик ташкилотлари ваколатига кирмайди.
Абдурасул Миножиддинов,
жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суди раиси
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ўтган 6 ойда Ўзбекистондан қанча зиёратчи ҳаж ва умра амалини адо этгани маълум қилинди
Дин ишлари бўйича қўмита жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти таҳлили бўйича айрим маълумотларни тақдим этди.
“Ҳаж” зиёратчилари бугундан Ўзбекистонга қайтишни бошлайди
Парвозлар Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудига амалга оширилади.
Англияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
У Каттақўрғонда 2 нафар фуқарони Англия давлатига ишга юбориш эвазига 3 000 АҚШ доллари олган.