Содда талқин
18.05.2026
757

Меҳнат муносабатлари амалиётида ходимнинг ишдан ташқари вақтини тўғри таснифлаш энг кўп баҳс ва тушунмовчиликларга сабаб бўладиган масалалардан биридир. Кўпинча ходимлар меҳнат мажбуриятларини бажармаётган ҳар қандай даврни автоматик тарзда „дам олиш вақти“ деб баҳолашга ўрганиб қолишган.
Ваҳоланки, амалдаги меҳнат қонунчилигида шундай махсус даврлар мустаҳкамланганки, уларда ходим хизмат вазифаларини бажаришдан расман озод этилса-да, бу вақт асло дам олиш (ҳордиқ чиқариш) даври ҳисобланмайди. Бундай даврларда ходим меҳнат процессидан узилган бўлса-да, муайян ижтимоий, давлат ёки қонунда белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариш билан банд бўлади. Масалан, ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши, малака ошириш курсларига юборилиши, давлат ва жамоатчилик вазифаларини бажаришга жалб этилиши ёки донорлик қилиши каби ҳолатлар бунга ёрқин мисолдир. Ушбу даврларда ходим ўз хоҳишига кўра ҳордиқ чиқаролмайди, балки қонун ҳужжатларида белгиланган мақсадли ҳаракатларни амалга оширади.
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди. Бундай даврлар жумласига қуйидагилар киради:
— меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиниши тўғрисидаги огоҳлантириш муддати даврида ходимга ишга жойлашиш учун бериладиган ишдан бўш бўлинадиган қўшимча кунлар;
— ўн олти ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) бериладиган ишдан бўш бўлинадиган қўшимча кунлар;
— ҳомиладор аёлларга бериладиган ишдан бўш бўлинадиган кунлар;
— донорларнинг тиббий текширув кунида ҳамда қон ва унинг таркибий қисмлари топшириладиган кунда ишдан озод этилиши;
— ижтимоий таътиллар: ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болани парваришлаш таътиллари, ўқув таътиллари ва ижодий таътиллар;
— ходим томонидан давлат ёки жамоат мажбуриятлари бажариладиган даврлар;
— иш берувчининг ва меҳнат жамоасининг манфаатларини кўзлаб мажбуриятлар бажариладиган даврлар;
— ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари;
— ходимга дам олиш учун эмас, балки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўзга мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этишнинг бошқа даврлари.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.