Ҳуқуқ
16.09.2025
507

Ходим исталган вақтда меҳнат таътилига чиқиши мумкинми? Ёки меҳнат таътил жадвалига кўра меҳнат таътилига чиқиши мумкинми деган саволга тез-тез дуч келамиз. Қонунчиликка кўра бу қандай тартибга солинади?
Меҳнат кодексининг 228-моддасида иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътилини бериш тартиби белгиланган.
Унга кўра:
Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади.
Таътиллар жадвали календарь йил бошлангунига қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра тасдиқланади.
Ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.
Ходимнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак:
— аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
— болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга ушбу таътильдан олдин ёки кейин;
— ўн тўрт ёшга тўлмаган бир ёки ундан ортиқ нафар болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
— 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
— ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
— ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
— “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга;
— жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд бошқа ички ҳужжатларда белгиланган ҳолларда бошқа ходимларга.
Ишлайдиган эркакларга ҳар йилги меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади.
Жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин.
Демак, Меҳнат кодексининг 228-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат таътили таътиллар графигида белгиланган ойда берилади. Агар ходимнинг меҳнат таътилини олиш муддати таътиллар графигида мисол учун май ёки июнь ойида белгиланган бўлса, май ойи охири ёки июнь ойи бошларидан бошлаб йиллик меҳнат таътилига чиқиши мумкин.
Агар ходимда Меҳнат кодексининг 228-моддаси 4-қисмида белгиланган имтиёзлардан бири мавжуд бўлса, унда истаган вақтида йиллик меҳнат таътилига чиқиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.