currencies image

12 707,95 UZS

57,69

usd

currencies image

14 099,47 UZS

115,87

eur

currencies image

140,95 UZS

1,01

ru



АсосийЯнгиликларХодимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби: муҳим 7 қоида

Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби: муҳим 7 қоида

Ҳуқуқ

calendar

26.07.2024

eye

440

Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби: муҳим 7 қоида

Ўқитувчилар, пенционерлар, вояга етмаганлар, озиқ-овқат соҳасидагиларни иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиши шарт. Аёллар йилда камида бир марта акушер-гинеколог кўригидан ўтиши лозим.

1. Кимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади?

Иш берувчи қуйидаги ходимларни дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт:

ўн саккиз ёшга тўлмаганларни;

пенсия ёшига етганларни;

ногиронлиги бўлган шахсларни;

меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганларни;

озиқ-овқат саноатида, савдода ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларда иш билан банд бўлганларни;

мактабларнинг, боғчаларнинг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини.

2. Тиббий кўрик иш берувчи ҳисобидан ташкил қилинади

Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотларга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.

Ходимлар мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмайди.

Мажбурий тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Ходимлар мажбурий тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

3. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ходимлар ишдан четлаштирилади

Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.

Агар ходим соғлиғининг ёмонлашиши меҳнат шароитлари билан боғлиқ деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари мажбурий тиббий кўрикдан ўтишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

4. Аёллар йилда камида бир марта акушер-гинеколог кўригидан ўтиши лозим

Тиббий кўрикларни ўтказиш учун тиббий кўрикни ўтказувчи даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тиббий комиссия ташкил этилади.

Тиббий комиссия таркиби врач-терапевт, невропатолог, офтальмолог, дерматовенеролог, отоларинголог, психиатр, акушер-гинеколог ва жарроҳ ҳамда бошқа мутахассислардан иборат бўлади.

Аёллар йилда камида бир марта акушер-гинеколог кўригидан ўтиши лозим.

5. Ходимлар дастлабки тарзда тиббий кўрикдан ўтишда дерматовенеролог кўригидан мажбурий равишда ўтказилади

Аллерген моддалар таъсирига дучор бўлувчи шахслар терапевт, отоларинголог, дерматовенеролог кўригидан ўтиши ҳамда улар қонининг клиник таҳлили ўтказилиши лозим.

Ходимлар дастлабки тарзда тиббий кўрикдан ўтишда дерматовенеролог кўригидан мажбурий равишда ўтказилади, вақти-вақти билан дерматовенеролог тиббий кўригидан ўтишда эса, врач-терапевтнинг кўрсатмаси бўлгандагина ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтувчи ходимларда психик касалликлар (шизофрения, эпилепция, олигофрения) мавжудлигини текширишда ходимларнинг яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врач-психиатри томонидан амалга оширилади.

Агар ходим психик касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турса, унга бу ҳақда белгиланган намунадаги маълумотнома берилади. Агар ходим психик касалликлар бўйича ҳисобда турмаса ва унда руҳий бузилишлар аниқланмаса, унга врач-психиатрнинг имзоси қўйилган белгиланган намунадаги маълумотнома берилади.

Юқумли ёки паразитар касаллик ташхисини аниқлаш учун врач-инфекционист ёки бошқа мутахассислар жалб этилади.

6. Тиббий хулоса натижасига кўра ходимларни соғломлаштириш чоралари кўрилади

Тиббий кўрик натижасига кўра ходимга қуйидаги даволаш ва соғломлаштириш тадбирлари режалаштирилади:

келиб чиқишида касбий омил асосий ҳисобланган аъзоларда кескин бўлмаган ўзгаришлар аниқланган ходимларни динамик кузатиш ва зарур даволаш чораларини кўриш;

аниқланган касалликларнинг туридан келиб чиқиб белгиланган тартибда ходимларни стационар ва санаторий-курортларда даволаниш учун юбориш, шунингдек дам олиш уйлари, санаторийлар ва профилакторийларга йўлланма бериш;

соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган бошқа ишга вақтинча ўтказиш.

7. Тиббий кўрик сифатига тиббиёт ташкилоти раҳбари масъул

Тиббий кўрикнинг сифатли ўтказилишига тиббий кўрикдан ўтказувчи даволаш-профилактика муассасасининг раҳбари жавобгар ҳисобланади.

Иш берувчилар ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.

Улашиш:

Бошқалар

13-август 2024, 13:32
4 003

Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?

Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?


17-август 2024, 12:47
1 223

Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин. Бундан қандай ҳимояланиш керак?

Якшанба, 18 августга ўтар кечаси ва якшанба кундуз куни 4-6 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.


19-август 2024, 04:06
1 214

Қобулда “Made in Uzbekistan” кўргазмаси иш бошлади

Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.


20-август 2024, 12:40
1 177

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.