Ҳуқуқ
21.05.2026
46

Меҳнат муносабатларида инсоннинг нафақат ишлаши, балки сифатли дам олиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки доимий меҳнат, жисмоний ва руҳий чарчоқ инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли қонунчиликда ҳар бир ходим учун ҳафталик дам олиш кунлари кафолатланган.
Меҳнат кодексининг 207-моддасига кўра, ҳар бир ходимга ҳафтасига камида бир ёки икки кун дам олиш имконияти берилиши шарт. Бу меҳнат ҳуқуқининг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланади.
Агар ташкилотда беш кунлик иш ҳафтаси жорий қилинган бўлса, ходимларга ҳафтасига икки кун дам олиш берилади. Олти кунлик иш ҳафтасида эса бир кунлик дам олиш белгиланади.
Қонунга кўра, умумий дам олиш куни якшанба ҳисобланади. Беш кунлик иш ҳафтасидаги иккинчи дам олиш куни эса жамоа шартномаси, ички меҳнат қоидалари ёки меҳнат шартномаси орқали белгиланиши мумкин.
Айрим соҳаларда эса ишни тўхтатиш имкони бўлмайди. Масалан, тиббиёт муассасалари, электр таъминоти, транспорт, қўриқлаш хизмати ёки аҳолига доимий хизмат кўрсатувчи ташкилотларда фаолият узлуксиз давом этади. Бундай ҳолатларда ходимларга дам олиш кунлари навбат асосида, ҳафтанинг турли кунларида берилади.
Шунингдек, вахта усулида ишлайдиган ходимлар учун ҳам алоҳида тартиб қўлланилади. Уларда иш ва дам олиш кунлари махсус график асосида ташкил этилади.
Ҳозирги тезкор ҳаёт тарзида кўплаб инсонлар ортиқча иш юкламаси сабаб чарчоқ ва стрессга дуч келмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, қонунчиликда ҳафталик дам олиш кунларининг аниқ белгиланиши ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади.
Шу сабабли Меҳнат кодексининг 207-моддаси меҳнат ва дам олиш ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий нормалардан бири ҳисобланади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.