currencies image

12 778,12 UZS

78,98

usd

currencies image

14 931,23 UZS

83,40

eur

currencies image

164,01 UZS

1,85

ru



АсосийЯнгиликларКимлар давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам олишлари мумкин?

Кимлар давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам олишлари мумкин?

Ҳуқуқ

calendar

31.01.2025

eye

360

Кимлар давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам олишлари мумкин?

Ҳар бир фуқаро профессионал юридик ёр­дам олишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 сентябрдаги “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонунига биноан, фуқароларга давлат ҳисо­бидан бепул юридик хизмат кўрсатиш учун ад­вокатлар жалб этилади.

Фуқаролар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиши учун:

▪️ тўғридан-тўғри адлия органларига оғзаки мурожаат қилиши;

▪️ ёзма равишда адлия органларига мурожаат қилиши;

▪️ e-advokat.uz сайти орқали электрон мурожаат қилиши мумкин.

Мурожаатда қайси турдаги иш бўйича юридик ёрдам сўра­лаётганлиги ҳақида ахборот (ишнинг мазмуни) ва шахснинг паспортга оид маълумотлари (берилган санаси, рақами, ЖШШИР) кўрсатилиши керак.

Қуйидагилар давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам олиши мумкин:

▪️ кам таъминланган шахслар, агар улар:

▪️ фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;

▪️ маъмурий ишлар бўйича аризачилар;

▪️маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутил­ган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;

▪️жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;

▪️ руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

▪️ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган фуқаролар;

▪️Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қили­нувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

Улашиш: