Ҳуқуқ
21.08.2024
1 269
Ижтимоий дафтарларга киритилганларнинг ўқиш контрактини пулининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби мавжуд. Hudud24.uz нашри қуйидаги мақолада ушбу имтиёздан фойдаланиш тартибини тушунтириб ўтади.
1. Имтиёз кимларга берилади?
Қуйидагиларга контрактни тўлаш учун ёрдам кўрсатилади:
Ўзбекистондаги ҳар қандай ОТМларда ўқиётган «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёки уларнинг ўқиётган 2 ва ундан ортиқ фарзандларининг бирига;
коллеж, техникум ва (давлат, нодавлат, Ўзбекистон хорижий) ОТМларда бакалаврнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида ўқиётган «Ёшлар дафтарига» киритилганларга ҳамда «Темир дафтар»га киритилганларнинг фарзандларига.
2. Контрактнинг қанча қисми қоплаб берилади?
Ёшлар дафтарига киритилганлар учун контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилади.
«Аёллар дафтари»га киритилганлар учун эса БҲМнинг 15 бараваридан ошмаган миқдоргача маблағ ажратилади.
3. «Супер» контракт ҳам тўлаб бериладими?
Йўқ, «супер» контрактда ёки иккинчи мутахассисликда ўқиётганларга ушбу имтиёз қўлланилмайди.
4. Кимга мурожаат қилиш керак?
Имтиёздан фойдаланиш учун маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчисига мурожаат қилиш лозим.
Сабаби Сиз ариза берганингиздан сўнг 3 иш кунида аризангиз сиз яшаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.
Ёшлар етакчиси 5 иш кунида контрактни қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборади. ТАВСИЯНОМА БEРИШ РАД ЭТИЛСА, У АСОСЛАНТИРИЛГАН БЎЛИШИ ШАРТ.
Ёшлар етакчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад этса, Васийлик кенгаши ўз ташаббуси билан контракт пулини ўтказиб бериши мумкин.
Васийлик кенгаши контрактни қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунида уни ОТМ ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
Шунда жами 11 иш кунида ариза кўриб чиқилиши керак.
Аризани кўриб чиқиш натижасидан ёки қайсидир мансабдор, ёшлар етакчисининг ҳаракатидан норози бўлсангиз ҳеч иккиланмай судга, прокуратура, адлия органларига мурожаат қилинг.
Мурожаат қилиш ёки бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича саволларингизга advice.uz сайти орқали бепул маслаҳат олинг.
Улашиш:
Бошқалар
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.
Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.