currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларҚишлоқ хўжалиги ерларига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш тартиби қандай? Муҳим 6 қоида

Қишлоқ хўжалиги ерларига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш тартиби қандай? Муҳим 6 қоида

Life Style

calendar

15.10.2025

eye

125

Қишлоқ хўжалиги ерларига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш тартиби қандай? Муҳим 6 қоида

Фермерлар, деҳқонлар, агрокластерлар ва кооперациялар ўзларига бириктирилган қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ижара ҳуқуқини банк ёки микромолия ташкилотларига гаров сифатида қўйиш орқали кредит олишлари мумкин.

 

Бу ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги техника ва ускуналар харид қилиш, маҳсулот етиштиришни замонавийлаштириш учун катта молиявий ёрдам демакдир.

1. Кимлар гаровга қўя олади?

Гаров қўйиш ҳуқуқига фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар, кооперациялар, бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар эга.

Бунинг учун ер ижара асосида берилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши лозим. Ижарага берилган ернинг ҳуқуқий ҳолати аниқ ва расмий бўлиши муҳим.

2. Қайси ерлар гаров бўлолмайди?

Ҳамма ерни ҳам гаровга қўйиб бўлмайди, жумладан:

— ер иккиламчи ижарага берилган бўлса;

— ижара ҳуқуқи бўйича суд ёки тергов ишлари бўлса;

— ижара шартномасида гаров тақиқланган бўлса;

— ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтмаган бўлса;

— ижара муддати тугаган бўлса;

— ернинг бир қисми ўзбошимчалик билан эгалланган бўлса;

— бошқа қонунларда гаров ман этилган ҳолатлар бўлса.

3. Ижара муддатига қўйилган талаблар

Гаровга қўйишда асосий шартлардан бири ижара муддати кредитни қайтариш муддатидан камида 5 йил кўпроқ бўлиши керак. Масалан, агар банкдан 3 йиллик кредит олмоқчи бўлса, ижара шартномаси камида 8 йиллик бўлиши зарур. Бу талаб гаровнинг барқарорлигини таъминлайди ва банк учун кафолат ҳисобланади.

 

4. Ер ижара ҳуқуқининг қиймати қандай белгиланади?

Ижара ҳуқуқининг қиймати бахолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик асосида мустақил баҳоловчи томонидан аниқланади. Бахолаш натижаси бўйича хулоса тузилади ва унда ижара ҳуқуқининг бозор қиймати кўрсатилади. Бу сумма гаров шартномасида албатта қайд этилади.

5. Гаров шартномаси қандай расмийлаштирилади?

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаси ер участкаси режасини тайёрлайди ва гаровга ажратиладиган қисмини белгилайди.

Ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилади. Шартнома нотариус томонидан тасдиқланади. Кейин у Давлат кадастрлари палатасида расман рўйхатдан ўтказилади. Шундан кейингина гаров ҳуқуқи ҳуқуқий кучга киради.

6. Ундирув ва аукцион тартиби

Қарздор кредитни тўламаса ёки фаолияти тугатилса банк гаровдаги ижара ҳуқуқини электрон аукцион орқали сотиш йўли билан талабини қоплайди.

Бу савдоларда барча юридик ва жисмоний шахслар (Ўзбекистон резидентлари) иштирок эта олади. Ундирув суд орқали ёки суддан ташқари тартибда амалга оширилиши мумкин.

Сотувдан тушган маблағ қарзни ёпишга етарли бўлмаса, банк қарздорнинг бошқа мулки ҳисобидан қолган суммани ундириш ҳуқуқига эга. Агар ортиқча маблағ қолса у қарздорга қайтарилади.

Эндиликда фермер ўз еридан самарали фойдаланиши билан бирга, уни молиявий ресурс сифатида ҳам ишга солиши мумкин.

hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
828

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
699

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
584

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.


30-сентябр 2025, 10:14
547

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.