Ҳуқуқ
24.01.2025
178
Ҳукумат қарори билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида. Ҳужжат қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан (шу жумладан, яйловлардан) оқилона фойдаланиш тартибини белгилайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 914-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, алмашлаб экишни сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш;
— тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлар алмашинишини йўлга қўйиш орқали яйловлардан оқилона фойдаланиш;
— қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ҳолатини баҳолаш ва унинг натижаси бўйича хулосани шакллантириш белгиланди.
Низом Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ердан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишнинг аниқ ҳолатларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Низомда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланилганлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ер тузиш ва ердан фойдаланиш бўйича ходимлари томонидан аниқланиши;
— Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича баҳолаш мезонлари;
— Ердан фойдаланувчилар илмий-тадқиқот институтларининг илмий асосланган тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган алмашлаб экиш режасига мувофиқ алмашлаб экишга риоя қилишлари;
— Ердан фойдаланувчилар яйловлардан фойдаланишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш меъёрининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг мавжудлигини ва унинг белгиланган меъёрдан ошиб кетмаслигини таъминлашлари;
— асосий қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорлар тупроқларининг бир бонитет баллига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлигига мувофиқ уларнинг ҳосилдорлигини таъминлашлари белгиланган.
Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач учга амалга киритилади.
Ахрор Казаков,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
бўлим бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.