#NoComment
30.04.2025
319

Бугунги кунда айрим фуқаролар ёки тадбиркорлар электр, газ, иссиқ ёки совуқ сув, шунингдек иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, ҳисоблагич қурилмаларига аралашишга ҳаракат қилишмоқда. Улар баъзида бу асбобларга шикаст етказади ёки кўрсаткичларни атайлаб ўзгартиради. Aммо бундай ноқонуний ҳаракатлар учун Жиноий жавобгарлик кодексининг 185-2-моддаси асосида жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Aгар фуқарога бундай ҳаракатлар учун аввал маъмурий жазо қўлланилган бўлса-ю, у яна шу ишни такрорлаган бўлса — унга 25 баравардан 75 бараваргача БҲМ миқдорида жарима, ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари, ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари белгиланади.
Aгар бу ҳаракатлар натижасида анча миқдорда зарар етказилган бўлса, жиноят янада оғирлашади. Бу ҳолатда 75 баравардан 150 бараваргача БҲМ жарима, ёки 300 соатгача жамоат ишлари, ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Aгар кўп миқдорда зарар етказилса, жарима 150 баравардан 300 бараваргача етади. Шу билан бирга, 360 соатгача жамоат ишлари, ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки 2 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш белгиланади.
Энг оғир ҳолат — жуда кўп миқдорда зарар етказилганида қўлланилади. Бундай вазиятда 300 баравардан 500 бараваргача БҲМ жарима, ёки 3 йилгача озодликни чеклаш, ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.
Муҳим эслатма: Aгар зарар етказган шахс ўз айбини тан олиб, кўрилган моддий зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, у озодликдан маҳрум қилиш ёки чеклаш жазоларидан озод қилинади. Ҳатто, жиноят биринчи марта содир этилган бўлса ва шахс 30 кун ичида зарар ўрнини тўлиқ қопласа, у умуман жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Бироқ, ушбу енгилликлар тижорат мақсадида тармоқларга ноқонуний уланиб ёки ҳисоблагичларга аралашиб, энергия ёки сувни талон-торож қилиш ҳолатлари учун амал қилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.