Ҳуқуқ
30.12.2024
661

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари жумласига қуйидагилар киради:
1) табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар). Бунда юридик шахслар ходимларининг чўл ва сувсиз жойларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун иш ҳақига коэффициентлар ҳисоблашнинг энг юқори суммасини аниқлаш ҳисоблаш санасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдорида белгиланади;
2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар;
3) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкаларига ҳамда маошларга устамалар ва қўшимча тўловлар;
4) кўп сменали режимда ишлаганлик, шунингдек бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун устамалар;
5) доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган ходимларнинг, шунингдек доимий иши ишларнинг вахта усулида бажарилишини назарда тутадиган ходимларнинг иш ҳақига қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган устамалар;
6) иш берувчи жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача бориш ва у ердан қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган ишлар вахта усулида бажарилган ҳолда йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тариф ставкаси ёки маош миқдорида тўланадиган суммалар;
7) ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг стволдан ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар;
8) қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча дала таъминоти;
9) хизмат сафарлари вақтида қонунчиликда белгиланган нормальардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);
10) ишлар вахта усулида ташкил этилганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган давомийлигидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар;
11) хизмат сафарлари учун ходимнинг шахсий автомобилидан ёки хизмат мақсадлари учун унинг бошқа мол-мулкидан қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча фойдаланганлик учун тўловлар;
12) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу Кодекс 369-моддаси учинчи қисмининг 10-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар;
13) озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...