Ҳуқуқ
17.04.2025
230
Меҳнат кодексининг 283-моддасига кўра иш берувчи тиббий текширувдан ўтиш кунида ҳамда қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш кунида ходимларни тиббиёт муассасаларига монеликсиз юбориши шарт. Aгар иш берувчи билан келишувга биноан ходим қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш кунида ишга чиққан бўлса (бундан ходимнинг ўша куни ишга чиқиш имкони бўлмаган зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида бажариладиган ишлар мустасно), унга ўз хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилади.
Ҳар йилги меҳнат таътили даврида, дам олиш кунида ёки ишланмайдиган байрам кунида қон ва унинг таркибий қисмларини топширган тақдирда, ходимга унинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилади. Донор бўлган ходимларга бевосита қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган ҳар бир кундан кейин дам олиш куни берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра бу кун йиллик меҳнат таътилига қўшилади ёки қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган кундан кейин йил давомида бошқа вақтда бу кундан фойдаланилиши мумкин. Тиббий текширув ўтказиладиган ҳамда қон ва унинг таркибий қисмлари топшириладиган кунда ишдан озод қилинганда, шунингдек дам олиш кунларида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. Донорлик фактини тасдиқлаш, шу жумладан тиббий текширувдан ўтиш ҳамда бевосита қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш қон хизмати томонидан берилган маълумотнома ёки бошқа ҳужжат асосида амалга оширилади. Кафолатли тўловларни молиялаштириш ушбу кодекснинг 280-моддасида назарда тутилган кафолатли тўловлар иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.