currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш лицензияланади

Қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш лицензияланади

Содда талқин

calendar

16.01.2026

eye

422

Қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш лицензияланади

Қонун (ЎРҚ–1113-сон, 15.01.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялаш тартиби жорий этилиши белгиланди:

— қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;

рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;

— табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси.

Мазкур фаолият турлари бўйича лицензия олишда қуйидаги миқдорларда давлат божи ундирилиши белгиланди:

— қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш, реализация қилиш фаолияти – БҲМнинг 10 баравари миқдорида;

— табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси – БҲМнинг 30 баравари миқдорида.

Улашиш: