Ҳуқуқ
10.12.2024
1 661

Вазирлар Маҳкамасининг “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш белгиланган.
1. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида;
б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса:
в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса.
2. Коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш ва уни фош этишда аҳамиятга эга бўлган далиллар ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга хабар берганлик ёки бундай тоифадаги жиноятларни тергов қилиш ёхуд тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда бевосита кўмаклашганлик учун шахс ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида рағбатлантириш тарзида тақдирланади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.
Эсдалик совға қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмаслиги лозим.
3. Қуйидаги ҳолатларда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахс:
- икки ва ундан ортиқ коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;
- ҳар хил таснифдаги икки ва ундан ортиқ коррупцияга оид жиноятлар ҳақида хабар берганлик учун ушбу жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигидан келиб чиқиб оғирроқ таснифи бўйича бир марта;
- бир хил таснифдаги икки ва ундан ортиқ коррупцияга оид жиноятлар ҳақида хабар берганлик учун бир марта пул мукофоти билан тақдирланади.
4. Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.
5. Қуйидаги қарорлардан бири қабул қилингандан сўнг рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилади:
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича жиноят ишлари юзасидан суднинг айблов ҳукми ёки қарори қонуний кучга кирганда;
- Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси биринчи қисмининг 1 — 3-бандлари, учинчи қисми ҳамда бешинчи қисмининг 1-банди асосида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор прокурор томонидан тасдиқланганда ёки суднинг ажрими қонуний кучга кирганда;
- қидирувдаги шахсга нисбатан қидирувнинг бекор қилинганлиги тўғрисида прокурорнинг, суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими қабул қилинганда.
6. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
7. Ушбу Низом талаблари қуйидаги шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди:
- мансабдор шахслар, шу жумладан, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашувчи шахслар;
- қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ коррупцияга оид жиноятлар ҳақида ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилган ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни бевосита содир этган шахслар.
Мадина ҲАМДАМОВА,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази етакчи маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.