Ҳуқуқ
18.03.2025
379

Коррупция жамият тараққиётига жиддий тўсқинлик қиладиган иллат бўлиб, унинг оқибатида иқтисодий ўсиш секинлашади, фуқароларнинг давлат институтларига бўлган ишончи пасаяди ва жамиятда адолатсизлик кучаяди. 2025 йил 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда коррупциянинг олдини олиш бўйича олиб борилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгиланди.
Йиғилиш давомида давлатимиз раҳбари томонидан коррупция ҳар қандай давлатнинг тараққиётига катта тўсиқ эканлиги, коррупцияни йўқ қилишда доимий кураш олиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.
Жумладан, Президентимиз коррупцияга қарши кураш жараёни ҳеч қачон аниқ муддат билан чекланмаслигини, шунингдек, ушбу масалада фақат давлатнинг саъй-ҳаракати билан кутилган натижага эришиб бўлмаслигини, коррупцияга қарши курашиш – бутун жамиятимизнинг ишиэканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Демак, коррупцияни йўқ қилиш нафақат давлат органларининг, балки ҳар бир фуқаронинг вазифасидир. Ҳар бир инсон адолат ва ҳалоллик тамойилларига риоя қилган ҳолда бу иллатга қарши курашда ўз ҳиссасини қўшиши лозим.
Шу ўринда савол туғилади: ҳар бир фуқаро коррупцияга қарши курашга қандай ҳисса қўша олади?
1. Ҳуқуқий саводхонликни ошириш – Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши, коррупцияга оид қонунларни ўрганиши лозим (“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун 14-моддасига кўра, фуқаролар аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияцга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда иштирок этиши мумкин).
2. Шаффофлик ва ҳалоллик тамойилларига риоя қилиш – Ҳар қандай ноқонуний ҳаракатларга қарши туриши, пора ёки манфаат эвазига иш битиришдан воз кечиши зарур. (Жиноят кодекси 210-моддаси – пора олиш, 211-моддаси – пора бериш, бу каби ҳаракатлар жиноят ҳисобланади).
3. Коррупция ҳолатларига бефарқ бўлмаслик – Ноқонуний ҳолатларга гувоҳ бўлганда, уни тегишли ташкилотларга хабар қилиши лозим (Жиноят кодексининг 241-моддасида оғир ёки ўта оғир жиноятлар ҳақида хабар бермаслик учун жиноий жавобгарлик белгиланган).
4. Жамоатчилик назоратини кучайтириш – Давлат ва хусусий ташкилотларнинг шаффоф ишлашини назорат қилишга ҳисса қўшиши керак (“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун 3-моддасига мувофиқ, фуқаролар жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга).
Коррупцияга дуч келганда кимга мурожаат қилиш керак?
Агар фуқаро коррупция билан боғлиқ ҳолатга дуч келса, қуйидаги ташкилотларга мурожаат қилиши мумкин:
- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги – 1094
- Бош прокуратура – 1007
- Ички ишлар органлари – 1102
- Адлия органлари – 1008
Шунингдек, ҳар бир давлат идораси коррупцияга оид мурожаатлар учун ўзининг махсус “ишонч телефонлари” орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилади. Асосийси, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига кўра, коррупция тўғрисида хабар берган мурожаатчининг шахси сир сақланади ва у қонун ҳимоясида бўлади.
Шоҳруҳ Жўраев,
Жиззах вилояти адлия бошқармаси
масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.