Ҳуқуқ
14.10.2024
773
Қонунчиликка кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”га кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
Кўп квартирали уйда иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланувчи истеъмолчи қандай ҳуқуқларга эга?
Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— кўп квартирали уйда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида белгиланган сифатга, ҳажмга, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган, унинг мол-мулкига зарар етказмайдиган иссиқлик таъминоти хизматлари узлуксиз кўрсатилишини талаб этиш;
— ушбу Қоидаларга ва иссиқлик таъминоти шартномасига мувофиқ, ушбу хизматлар кўрсатилмаган давр учун иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этилган ҳолда, иссиқлик таъминоти шартномасида белгиланганидан ортиқча танаффуслар вақти учун иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўламаслик;
— қонун ҳужжатларида, иссиқлик таъминоти шартномасида ёки иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган ҳолатларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда неустойка (жарималар, пенялар) тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш;
— иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни (шахсан ёки ўз вакили орқали), шунингдек Етказиб берилган иссиқлик энергияси учун тўлов бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаларни бепул олиш;
— иссиқлик таъминоти хизматларининг ҳажми ва сифати, уни кўрсатиш шартлари, иссиқлик таъминоти учун тўлов миқдори ва уни тўлаш тартиби ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни бепул олиш;
— буюртманомалар юборилган пайтдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки зарур сифатда кўрсатилмаганлиги ва аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилганлиги тўғрисидаги далолатномани 18 соат мобайнида олиш.
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди
Қарорга кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Фуқаролик жамияти институтлари эркин фаолият юритиши учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Айни пайтда тадбиркорлик ва фермерлик йўналишида 664, спорт йўналишида 1 минг 519, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 652, ёшлар йўналишида 650, ҳуқуқий- демократик институтларни ривожлантириш соҳасида 839, маданият, тарих ва маърифат йўналишида 564 ННТ фаолият юритмоқда.