currencies image

12 965,34 UZS

14,82

usd

currencies image

14 525,07 UZS

81,50

eur

currencies image

161,34 UZS

0,29

ru



АсосийЯнгиликларLex.uzда сунъий интеллект: энди ҳужжатларни тинглашингиз мумкин

Lex.uzда сунъий интеллект: энди ҳужжатларни тинглашингиз мумкин

Ҳуқуқ

calendar

07.08.2024

eye

439

Lex.uzда сунъий интеллект:  энди ҳужжатларни тинглашингиз мумкин

– Lex.uzдан ҳужжат излаяпсизми?

– Уни аудиоформатда тинглашни истармидингиз?

Масалан, транспортда, пиёда кетяпсиз ёки бирор иш билан машғулсиз, ўқиб ўтиришга эса имкон бўлмаяпти. Энди миллий қонунчилик базасидан фойдаланиш янада қулай ва осон – исталган ҳужжатни тинглашингиз мумкин.

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда Lex.uzда матнларни тинглаш функциясини ишга туширди.

Бунга ўзбек тили модели асосида яратилган сунъий интеллект имкониятлари ёрдам беради.

Овозли эшитиш имкониятидан фойдаланиш учун ҳужжат матни ўнг тарафидаги  уч нуқта орқали “Аудиони тинглаш” тугмасини танлашнинг ўзи кифоя.

Ушбу функция эндигина ишга туширилгани учун ҳужжатни ўқишда хатолик кузатилиши мумкин. Бундай тақдирда ҳужжат матни ўнг тарафидаги  уч нуқта орқали “Ҳужжатга таклиф юбориш” тугмасини босиб, таклиф туридан техник хатоликни танлаган ҳолда хато ва камчилик ҳақда бизни хабардор қилишингизни сўраб қоламиз.

Шу билан бирга, таржима дастурларини интеграция қилиш орқали сунъий интеллект имкониятларидан келиб чиқиб, ҳужжатларни инглиз, рус ва бошқа хорижий тилларга онлайн таржима қилишингиз мумкин. Бунда таржима сифатини баҳолаш тугмасидан фойдаланиб, таржима сифатини янада оширишга кўмаклашинг.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Яқин кунларда ҳужжатларни овозли қидирув ёрдамида топиш ва тинглаш мумкин бўлади.

Мақсадимиз фойдаланувчилар учун қулайлик ва енгилликлар яратиш.

Lex.uzни кузатинг!

Улашиш: