currencies image

12 971,00 UZS

1,08

usd

currencies image

13 308,25 UZS

84,51

eur

currencies image

126,04 UZS

0,57

ru



АсосийЯнгиликларМайда безорилик ўзи нима? Ушбу ҳуқуқбузарлик учун қандай жазо кўзда тутилган?

Майда безорилик ўзи нима? Ушбу ҳуқуқбузарлик учун қандай жазо кўзда тутилган?

Ҳуқуқ

calendar

06.09.2024

eye

4 087

Майда безорилик ўзи нима? Ушбу ҳуқуқбузарлик учун қандай жазо кўзда тутилган?

Одатда кўчада, жамоат транспортларида одамларнинг бир-бирига уятли сўзлар билан сўкинганига, ҳақоратомуз ҳаракатлар қилиб шовқин-сурон кўтарганига тез-тез гувоҳ бўламиз. Хўш, фуқароларнинг ушбу ҳаракатлари ҳам майда безорилик ҳисобланадими?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик эканлиги белгиланган.

Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарликни содир қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш кўрсатиб ўтилган.

Ушу ҳуқуқбузарлик обекти жамоат тартибини бузишга қасд қилиш ҳисобланади. Шу сабабли, фуқаролар жамоат жойларида жамоат тартибига, юриш-туриш қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак.

О. Жўраев,
ҳуқуқшунос

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 164

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
936

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
863

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
849

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.