currencies image

12 960,38 UZS

6,00

usd

currencies image

14 152,73 UZS

61,02

eur

currencies image

151,92 UZS

1,69

ru



АсосийЯнгиликларМаҳсулотнинг яроқлилик муддати нимага асосан белгиланади?

Маҳсулотнинг яроқлилик муддати нимага асосан белгиланади?

Ҳуқуқ

calendar

04.04.2025

eye

192

Маҳсулотнинг яроқлилик муддати нимага асосан белгиланади?

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасида товарнинг яроқлилик муддати тушунчасига шундай таъриф берилган: яъни, “яроқлилик (сақлаш) муддати – муайян давр бўлиб, бу даврда товар фойдаланишга яроқли бўлади ва у тамом бўлгач, товар одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин”.

Товар ўз вазифаси бўйича фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолади, деб ҳисобланадиган вақт яроқлилик муддати даври ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 405-моддаси 2-қисмига кўра, сотувчи яроқлилик муддати белгиланган товарни сотиб олувчига шундай мўлжал билан топшириши керакки, токи ундан яроқлилик муддати тугагунга қадар ўз вазифаси бўйича фойдаланиш  мумкин бўлиши керак. Товарнинг яроқлилик муддати товар тайёрланган кундан бошлаб фойдаланиш учун яроқли бўлган давр билан ёки товар фойдаланиш учун яроқли бўлиб турадиган сана билан белгиланади.

Яроқлилик муддати ўтган маҳсулот бевосита (ёки функционал) мақсадда фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланади.

Яроқлилик муддати узайтирилиши мумкин эмас.

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 613

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 478

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


21-март 2025, 06:23
1 243

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


19-март 2025, 06:30
1 210

15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади

Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.