Ўзбекистон
21.04.2025
129
Ўқувчиларнинг саломатлиги бўйича жисмоний тарбия машғулотларидан озод этилишлари, уларнинг мактабни битиришларига таъсир кўрсатмайди.
1. Якуний аттестация қачон ўтказилади?
Якуний аттестация ўтказиладиган муддат ҳар ўқув йилида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Бу йилги рўйхат 20 февралда тасдиқланди. Унга кўра, 9- ва 11-синфлар учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари 2025-йил 26-майдан 15-июнгача ўтказилади (Жисмоний тарбия ва касбий таълим фани бундан мустасно).
2. Якуний аттестация қайси фанлардан ўтказилади?
9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
Математика фанидан – ёзма;
Ўзбекистон тарихи фанидан – ёзма/оғзаки;
жисмоний тарбия фанидан – амалий шаклда ўтказилади.
11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
Математика (Асосий) / Математика (Чуқурлаштирилган) фанидан – ёзма;
Тарих фанидан – ёзма;
3. Ўқувчилар қайси фанни танлаши мумкин?
Ўқувчининг танлови бўйича:
Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида таълим бўлган синфлар учун), Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан – ёзма;
Чет тили фанидан ёзма/оғзаки шаклда ўтказилади.
4. Аттестация ҳамма учун мажбурийми?
Мактаб битирувчилари учун умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиш мажбурий ҳисобланади.
Айрим касалликларга чалинган битирувчилар эса якуний аттестациядан озод қилинади, уларнинг рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.
5. Вақтинча касал бўлиб қолганлар қайта топшириши мумкинми?
Халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларида битирувчиларнинг иштироки бевосита якуний аттестация даврига тўғри келса, битирувчи шу кунлардаги якуний аттестациядан озод этилади.
Якуний аттестация даврида касал бўлган ва якуний аттестация жараёни тугашигача тузалиб келган битирувчилар мактаб директорининг буйруғига кўра қолдирилган фанлардан якуний аттестация тугагандан сўнг икки ҳафта ўтгач якуний аттестациядан ўтадилар.
Ўқувчиларнинг саломатлиги бўйича жисмоний тарбия машғулотларидан озод этилишлари, уларнинг мактабни битиришларига таъсир кўрсатмайди.
Умумтаълим фанини билиш сертификати ҳамда чет тили бўйича камида Б1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга ўқувчилар имтиҳондан озод қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.