currencies image

12 910,15 UZS

14,77

usd

currencies image

14 660,77 UZS

40,10

eur

currencies image

159,78 UZS

0,16

ru



АсосийЯнгиликларМактаб битирувчилари учун якуний аттестацияни ташкил қилиш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Мактаб битирувчилари учун якуний аттестацияни ташкил қилиш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

06.05.2025

eye

233

Мактаб битирувчилари учун якуний аттестацияни ташкил қилиш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Якуний аттестацияда битирувчилар харита, глобус, турли жадваллар, чизмалар, муляж, гербарийлар, препаратлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа воситалардан фойдаланишлари мумкин.

 

1. Комиссия таркибига кимлар киритилади?

Якуний аттестация ўтказиладиган ҳар бир фандан мактаб директорининг буйруғи билан комиссия қуйидаги таркибда шакллантирилади:

якуний аттестация комиссияси раиси мактаб директори, унинг ўринбосари ёки мактаб ўқитувчиси;

синфда мазкур фандан дарс берган ўқитувчи;

тегишли фан ёки унга яқин бўлган фан ўқитувчисидан битта ассистент;

Якуний аттестация ўтказиладиган фандан дарс берган ўқитувчи шу синфга якуний аттестация комиссиясининг раиси бўлиши мумкин эмас.

2. Ота-оналар аттестацияни кузатиб туриши мумкинми?

Ҳа мумкин. Якуний аттестацияда васийлик кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар қўмитаси вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

3. Аттестация жараёнига қандай умумий талаблар мавжуд?

Якуний аттестация учун мактабда кенг ва ёруғ хоналар ажратилади. Ёзма якуний аттестация вақтида битирувчилар парталар (столлар)га биттадан ўтқазилади. Барча мактабларда якуний аттестация эрталаб соат 8.00 дан бошланади.

Оғзаки якуний аттестациядан ўтишда битирувчиларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўлса, якуний аттестация икки гуруҳда кетма-кет бир кунда ўтказилиши мумкин.

Битирувчиларга ёзма ва оғзаки якуний аттестацияда фойдаланиш учун мактаб штампи туширилган тоза варақлар берилади.

Она тили ва адабиёт фанидан ёзиладиган баён ёки иншо мавзулари ҳамда математикадан топшириқларни танлаш, якуний аттестация бошланишидан олдин, барчанинг иштирокида топшириқ рақами солинган конвертни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади.

Баён ёки иншо мавзуси ва математикадан топшириқлар синф доскасига аниқ, тушунарли ҳолда ёзиб қўйилади (топшириқлар ҳар бир битирувчига алоҳида вариант сифатида берилмаган ҳолларда).

4. Аттестация жараёнида китобдан фойдаланишга рухсат бериладими?

Она тили ва адабиёт фанидан якуний аттестацияда баён ёки иншо ёзиш даврида битирувчиларга якуний аттестация комиссиясининг розилиги билан ёзаётган баён ёки иншоларига киритиладиган парчаларни, айрим матнларни аниқлаб олишлари учун бадиий адабиётлардан фойдаланишларига рухсат этилади. Мавзу мазмунини талқин этувчи манбалардан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Бошқа фанлардан якуний аттестация ўтказиладиган пайтида битирувчилар харита, глобус, турли жадваллар, чизмалар, муляж, гербарийлар, препаратлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа воситалардан фойдаланишларига рухсат берилади.

5. Аттестация жараёнида танаффус бериладими?

Ёзма ишларни бажариш пайтида битирувчилар эҳтиёж туфайли 5–10 дақиқага синфдан ташқарига чиқишларига рухсат берилади. Бундай ҳолларда битирувчи ёзма ишини якуний аттестация комиссияси аъзоларига топшириб кетади.

Якуний аттестация комиссияси аъзолари томонидан эса ёзма ишга битирувчининг қанча муддатда синфдан ташқарида бўлганлиги белгилаб қўйилади.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 406

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 302

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 179

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
997

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.