#NoComment
10.08.2024
698
Янги ўқув йили бошланишига саноқли ҳафталар қолди. Ҳозирданоқ бозору дўконларда ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар савдоси авжида. Бундай вазиятда энг кўп харид қилинадиган маҳсулотлардан бири — мактаб сумкалари.
Аммо кўпчилик болалар уларни танлашда портфелнинг ташқи кўринишига, ота-оналар эса чидамлилиги, қулайлиги ҳамда баҳосига алоҳида эътибор қаратишади.
Хўш, бу борада тиббиёт мутахассисларининг тавсиялари қандай?
Республика болалар ортопедия маркази директори Акбар Тиляков шу мавзудаги мулоҳаза ва хулосалари билан ўртоқлашди.
Нотўғри танланган ва фойдаланилган рюкзаклар мактаб ёшидаги болаларнинг умуртқа поғонаси ҳамда мушаклари учун ортиқча юкламани келтириб чиқаради. Бу ҳолат келгусида сколиоз каби касалликларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Мактаб сумкаси боланинг орқа қисмига қулай жойлашадиган ўлчамда, тасмалари елка қисмига ботмайдиган кенг ва юмшоқ ёстиқчали қопламалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Матоси сув ўтказмайдиган, орқа астари эса юпқа бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, сумка ичидаги қатиқ буюмлар, китоблар жилдининг бурчаклари кураклар ҳамда бел соҳасида оғриқ ва жароҳатларни келтириб чиқариши хавфи бор.
Рюкзакларни икки елкага баравар осиш тавсия этилади. Бу оғирликнинг тана бўйлаб мувозанатли тақсимланишига хизмат қилади ва умуртқа поғонаси эгрилиги билан боғлиқ патологиялар келиб чиқишидан асрайди.
Мактаб сумкаси белдан пастга тушмаган ҳолатда, лекин ундан 5 сантиметрдан кам бўлмаган узунликда тақиб юрилиши мақсадга мувофиқ.
Рюкзакнинг умумий оғирлиги бола вазнининг 10-15 фоизидан ошмаслиги керак. Бу меъёр кичик ёшдаги ўқувчилар учун тахминан 3-5 килограмм, ўрта синфдаги болажонлар учун 6-8 килограммга тенг.
Сумкага ўқув қуроллари ва жиҳозларини жойлаштириш ҳам муҳим жараён. Жумладан, оғир нарсалар рюкзак ўртасига, енгиллари ҳар икки томонига мувозанатли солингани маъқул.
Қолаверса, катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай рюкзаклардан фойдаланиш болажонларнинг зинапоя ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади.
Улашиш:
Бошқалар
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.
Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.