Ҳуқуқ
07.09.2024
188
Мактабга бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишга кирдим. Ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланиши лозимлиги ҳақида эшитиб қолдим. Қайси вазифасига кўра қўшимча ҳақ тўланади?
Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган:
- синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
➖15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз;
➖16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз;
➖21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз;
➖26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз;
➖31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз;
🔘 дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз.
🔘 информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз.
Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди
Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.
Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.
Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади
Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.