currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?

Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

26.12.2024

eye

1 655

Мактабда телефондан фойдаланиш мумкинми?

Қизим дарс пайтида телефондан фойдаланган экан. Ўқитувчиси телефонини олиб қўйибди. Дарс пайти телефондан фойдаланиш мумкинми?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

- телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

- телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

 телефони ёрдамида:

- атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;

- таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

шунингдек, ўқув машғулотлари вақтида:

- телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

- телефонни стол устига қўйиш;

- мусиқа тинглаш;

- сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;

- суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;

-телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш тақиқланади.

Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

 

Улашиш: