currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМаъмурий судлар фаолияти такомиллашади

Маъмурий судлар фаолияти такомиллашади

Ҳуқуқ

calendar

06.02.2025

eye

397

Маъмурий судлар фаолияти такомиллашади

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги кенг кўламли ислоҳотлар изчиллик билан давом этмоқда. Жорий йилнинг 30 январь куни Президентимиз томонидан “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг имзоланиши ҳам бу борадаги муҳим қадамдир.

Мазкур ҳужжатнинг бош мақсади маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. Шу мақсадда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш, уларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш, суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш, ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш кўзда тутилган.

Гап шундаки, бундан буён қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этиши таъминланади. Давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили иштирок этиши зарур деб топилган ҳолларда маъмурий ишни кўриб чиқиш кейинга қолдирилади. Унинг иштироки ишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилмаган тақдирда, иш давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқилади. Борди-ю, давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд муҳокамасига келмаса ва унинг келмаганлиги суд томонидан узрли деб топилмаса, суд мансабдор шахсга жарима қўллайди. Шунингдек, маъмурий судда ишларни тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институти жорий этилади.

Дастлабки эшитувда аризачининг талаблари ва жавобгарнинг эътирозлари аниқлаштирилиб, аризадаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Талабларни исботлаш учун аризачига зарур далилларни ҳамда жавобгарга фикрни ёзма равишда тақдим этиш бўйича тушунтиришлар берилади. Аризадаги талаблар ва ишдаги далилларга судья томонидан дастлабки ҳуқуқий баҳо (талабларни аниқлаштириш, ишга дахлдор бўлмаган тарафларни алмаштириш, қўшимча жавобгарни жалб қилиш ва бошқалар) берилади. Бунда кўрилаётган ишнинг мазмунан ҳал этилиши бўйича якуний фикр билдиришга йўл қўйилмайди.

Дастлабки эшитув ариза судга келиб тушган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилади, ушбу муддат суд муҳокамаси учун белгиланган муддатга киритилмайди. Натижада аризани қайтариш ёки иш бўйича суд муҳокамасини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Бундан ташқари, маъмурий судга низоларни ҳал этиш жараёнида судга ҳурматсизлик қилиш ёки суднинг хусусий ажрими бўйича чоралар кўрмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланса, судга ўша маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишни кўриш ваколати берилади.

Давлатимиз раҳбарининг айни қарорида тадбиркорлик субъектларининг вақт ва маблағ билан боғлиқ ортиқча харажатларини қисқартириш чоралари ҳам ўз аксини топган. Яъни 2025 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъекти томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорлик субъектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб қўйилади. Агар тадбиркорлик субъекти солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олмаса ҳамда солиқ органи томонидан ўзининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб қўйилишига эътироз билдирса, айни масала солиқ органи аризасига асосан суд томонидан ҳал этилади. Энг муҳими, мазкур ҳужжат асосида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси янги таҳрирда қабул қилинади.

Солижон ҚУРБОНОВ,
Фарғона туманлараро
маъмурий судининг раиси

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 299

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


8-март 2026, 05:28
1 162

Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?

Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади


7-март 2026, 06:14
1 011

Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.


14-март 2026, 09:26
686

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.