currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?

Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?

Ҳуқуқ

calendar

19.03.2026

eye

137

Мажбурий жамоат ишлари қандай жазо ва у судлар томонидан кимларга нисбатан қўлланилмайди?

Мажбурий жамоат ишлари жазоси деганда маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилиш тушунилади.  

 

Мажбурий жамоат ишлари нима?

Мажбурий жамоат ишлари — бу суд томонидан тайинланадиган жазо бўлиб, маҳкум:

— жамият фойдасига

— ҳақ тўланмайдиган

— бўш вақтларида бажариладиган ишларга жалб қилинади.

Бу ишларга одатда:

— ҳудудларни ободонлаштириш

— тозалик ишлари

— ижтимоий объектларда ёрдам бериш каби фаолиятлар киради.

Маҳкум ишлаётган ёки ўқиётган бўлса, мажбурий жамоат ишлари ишдан ёки ўқишдан бўш вақтда ўталади.

Мажбурий жамоат ишлари:

-бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади;

-олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади;

-маҳкумга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади.

Мажбурий жамоат ишлари жазоси :

️пенсия ёшига етган шахсларга;

️ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга;

️ҳомиладор аёлларга;

️уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;

️биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

️ҳарбий хизматчиларга;

️чет эл фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларга қўлланилмайди.

 

Наим Набиев,

Жиноят ишлари бўйича
Поп туман судининг судьяси

Улашиш:

Бошқалар