currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМедиатор бўлиш учун қандай талабларга мос бўлиш керак?

Медиатор бўлиш учун қандай талабларга мос бўлиш керак?

Содда талқин

calendar

21.01.2026

eye

784

Медиатор бўлиш учун қандай талабларга мос бўлиш керак?

Бугунги кунда мамлакатимизда низоларни медиация тарибида ҳал этиш ривожланиб бормоқда. Медиация ўзи нима?

Медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланади.

Медиацияни қўллаш медиаторлар томонидан амалга оширилади.

Қонунчиликка кўра, медиаторларга доир талаблар белгиланган. Жумладан олий маълумотга эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, малака имтиҳонини топширган ва Медиаторлар реестрига киритилган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасида медиаторлик фаолиятини амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикасида адвокат ёки нотариус мақомига эга бўлган шахсларнинг малака имтиҳонини топшириши талаб этилмайди.

Қуйидагилар медиатор бўлиши мумкин эмас:

давлат хизматида турган шахс, бундан педагогик, илмий, ижодий, нотариал фаолият билан шуғулланувчи шахс мустасно;

муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлган шахс;

судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс.

Медиаторнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди.

Медиатор:

— медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида бир вақтнинг ўзида ҳам тарафларнинг барчаси билан, ҳам тарафларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказишга, уларга низони ҳал этишга доир оғзаки ва ёзма тавсиялар беришга;

— медиация тартиб-таомилини амалга ошириши муносабати билан сарфлаган харажатларининг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Улашиш: