currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат интизомини мунтазам бузиш оқибатлари

Меҳнат интизомини мунтазам бузиш оқибатлари

#NoComment

calendar

17.10.2025

eye

50

Меҳнат интизомини мунтазам бузиш оқибатлари

Агар ходим меҳнат интизомини мунтазам бузиб келган тақдирда, иш берувчининг ташаббусига кўра, меҳнат шартномасини бекор қилиш қандай амалга оширилади?

Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди орқали меҳнат шартномасини ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлигини асос қилиб меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.

Бунда, модданинг ушбу бандида эътибор берадиган жиҳатлар бор.

Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди шундай келтирилади:

ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлиги меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузишдир.

Яъни бу асос билан меҳнат шартномасини бекор қилишда ходим содир этган интизомий қилмиши учун МК 312-моддасида келтирилган интизомий жазолардан бирига тортилган ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва МК 12-моддасидаги меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган бўлиши лозим.

Шу интизомий жазо, моддий жавобгарлик, таъсир чоралари қўлланилгандан бошлаб бир йил ичида яна такроран интизомий қилмишни содир этганлиги ходимнинг меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузиши ҳисобланади.

Ходим бир йил ичида икки интизомий қилмишни содир этган бўлса ҳам, шунингдек МКнинг 314-моддасидаги интизомий жазони қўллаш муддатларига амал қилинган бўлса ҳам, бир йил ичида интизомий қилмиш бошқа интизомий қилмиш учун интизомий жазо қўлланилгандан кейин содир этилмаса, меҳнат интизомини мунтазам бузиш, деб топилмайди.

Меҳнат интизомини мунтазам бузиш деб топиш учун, мисол учун, ходим 1.01.2025 да интизомий қилмиш содир этган бўлса, шу қилмиш учун интизомий жазо чораси қўлланилади ва ходим 1 йил ичида яна интизомий қилмиш содир этиши керак.

Агар ходим бир йил ичида 10 марта интизомий қилмиш содир этса ҳам, шуларнинг бирортаси интизомий жазо чорасидан кейин амалга оширилмаган бўлса, меҳнат интизомини мунтазам бузиш деб топилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
828

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
699

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
585

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.


30-сентябр 2025, 10:14
549

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.