Ҳуқуқ
16.05.2025
78
Меҳнат шартномасини бекор қилиш деганда қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни тугатиш тушунилади.
Меҳнат шартномасини бекор қилишнинг Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига кўра, бир қанча усуллари мавжуд ва улар қуйидагилардан иборат:
1) тарафларнинг келишуви;
2) меҳнат шартномаси муддатининг тугаши;
3) меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш;
4) меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш;
5) ташкилот мулкдорининг алмашганлиги, унинг қайта ташкил этилганлиги, ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги муносабати билан ходимнинг ишни давом эттиришни рад этиши;
6) ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;
7) ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;
8) ходимнинг тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этиши ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаган тақдирда;
9) тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар;
10) янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш;
11) ушбу Кодекс ёхуд бошқа қонунлар алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида меҳнатга оид муносабатларни тугатишнинг қўшимча асослари тўғрисидаги шартни назарда тутиш имкониятини мустаҳкамлайдиган ҳолларда меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар. Меҳнат шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган ўзга асослар бўйича ҳам бекор қилиниши мумкин.
Меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан, меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш учун ёзма шаклда расмийлаштириш талаб этилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорида ҳам тарафларнинг келишуви меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шартлигига этибор қаратмоқда.
Агар меҳнат шартномасини келишув асосида бекор қилиш ёзма шаклда расмийлаштирилмаса, бу ҳолат қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин:
1. Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, лекин низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади
2. Ёзма шаклда расмийлаштирилмаган келишув судда далил сифатида қабул қилинмаслиги мумкин, бу эса ходимнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.