currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар«Меҳр-саховат» кўкрак нишони кимларга берилади?

«Меҳр-саховат» кўкрак нишони кимларга берилади?

Содда талқин

calendar

25.04.2026

eye

29

«Меҳр-саховат» кўкрак нишони кимларга берилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги ПФ-5999-сон Фармони қабул қилинган. Фармонга мувофиқ «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилган.

Фармон билан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ҳамда нишоннинг тавсифи тасдиқланган.

Низомга кўра, «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

— жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани;

— танти ва олийжаноб халқимизнинг буюк тарихий ва маънавий қадриятларини, миллий анъаналарини муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат каби юксак фазилатларни улуғлаб келаётгани;

— аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшгани;

— хайрия ва саховат маблағларини тўғри ва холис йўналтириш, қийин аҳволга тушган аҳолига ўз вақтида беминнат кўмак беришдаги ташаббускорлиги;

— бугунги мураккаб ва оғир шароитда жамиятда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашдаги фаоллиги;

— беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлгани учун мукофотланиши белгиланган.

Шунингдек, «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкинлиги белгиланган.

Улашиш: