currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМижозга хизмат кўрсатилмаса...

Мижозга хизмат кўрсатилмаса...

Ҳуқуқ

calendar

14.04.2025

eye

769

Мижозга хизмат кўрсатилмаса...

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан хизмат кўрсатиш ва савдо қоидаларига риоя этмаслик истеъмолчилар ҳуқуқининг бузилишига олиб келади. Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади:

— нархларни асоссиз равишда ошириш;

— товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик;

— товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш;

— харидорга товарнинг сифати, бутлиги, ўлчами, оғирлигини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш;

— харидорга узоқ муддат фойдаланиладиган сифати, ёмон товарни таъмирлаш ёки алмаштириш даврида яхши сифатли ана шундай товарни беришдан бош тортиш;

— пластик карточкалардан фойдаланилган тўловни қабул қилишдан бош тортиш;

— носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш;

— товарларнинг мажбурий рўйхатига риоя қилмаслик.

Мижоз – истеъмолчига хизмат кўрсатмаслик ҳолатлари ҳам умумий овқатланиш корхоналари томонидан савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади ва тегишли ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима белгиланган.

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
605

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


25-ноябр 2025, 06:09
573

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
395

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


22-ноябр 2025, 04:02
371

Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.