Ўзбекистон
06.04.2024
770

Бугун, 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди.
Бўлинмаларнинг жанговар шайлигини янада ошириш, ўзаро уйғунлик ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда профессионал даражада ҳаракатланиш кўникмалари ва тайёргарлигини ҳар томонлама баҳолаш мақсадида ташкил этилган тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган.
Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.
Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон мудофаа сиёсати қандай тамойилларга асосланади? Мудофаа доктринасига оид 5 муҳим жиҳат
Мудофаа доктринасининг ўзи нима? Мудофаа сиёсати қандай тамойилларга асосланади? Ўзбекистон нималарни миллий хавфсизликка таҳдид ҳисоблайди? Қуролли Кучларга нималар киради ва ундан қачон фойдаланилади? Қуролли Кучларга раҳбарлик қандай ташкил этилган? Hudud24.uz Мудофаа доктринасига оид муҳим жиҳатлар бўйича тушунтириш беради.
Президент мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди
Йиғилишда қўшинларнинг жанговар шайлиги, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли Кучлар фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси халқаро мусобақада ғолиб бўлди
NATO стандартларига асосланган ушбу мусобақада иккинчи ўринни АҚШ ҳамда Корея Республикаси жамоаларига эгаллади.