Ҳуқуқ
17.01.2025
1 002

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 109-сонли қарорининг 16-бандига асосан йўловчи оқими ҳажми ва хусусиятига кўра вокзалларда ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган чипта кассалари ажратилади. Бундай кассалар фақатгина алоҳида вақтларда (чипта олувчилар кўп бўлганда) ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатади.
Махсус алоҳида даврлардан бошқа вақтда уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек Чернобил АЭСда авария оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган шахслар чипта кассаларида навбатсиз чипта олиш ҳуқуқига эга.
Ногиронлиги бўлган шахсларга поезд вагонларида жойлар тақсимоти бўйича қандай имтиёзлар бор?
Жойлари рақамланган вагонлар (плацкарт, купе)га чипталар сотишда икки ва ундан ортиқ чипта сотиб оладиган йўловчиларга, тенг миқдорда пастки ва юқори жойлар тақдим этилади. Ногиронлиги бўлган шахслар, касал ёки катта ёшдагилар бундан мустасно бўлиши мумкин.
Масалан, ногиронлиги бўлган шахс чипта сотиб олаётганда, поезд купесининг юқори ўрнига тақсимланган бўш жой мавжуд. Ушбу ҳолатда ногиронлиги бўлган шахс касса ходимларига ногиронлик ҳақидаги гувоҳномасини кўрсатган ҳолда пастки ўринга жойлашиши мумкин.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун поезд чипталарини сотиб олишда имтиёзлар мавжудми?
Вазирлар Маҳкамасининг 109-сонли қарорининг 152-бандига асосан темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:
• ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан I ва II гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
• Чернобил АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронлиги бўлган шахсларга (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида)
• ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахсларга.
Эътибор қилинг! Демак, ногиронлиги бўлган шахслар йилига бир марта темирйўлларда бепул юриши (бориш ва келишга) мумкин.
Темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан 50% чегирмалар кимларга тақдим этилади?
• III гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга,
• уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.
Демак, III гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар йилда бир марта йўл ҳақининг бориш-келиш учун харажатнинг 50 %ини тўлаган ҳолда ҳаракатланиши мумкин. III гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ушбу 50 % ли чегирманинг фойдаланилмай қолган қисмларини жамлаган ҳолда бир маротаба бепул юриш (боришга ва келишга) ҳуқуқини қўлга киритишлари мумкин. Бунда имтиёздан фойдаланаётган III гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс истагига кўра фақатгина олдинги фойдаланилмаган йил учун ва келаси йил учун бериладиган 50 % ли чегирмаларни умумлаштирилган ҳолда бир маротаба текин юриш ҳуқуқидан фойдалана олади.
Шу жумладан, 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳам ушбу имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.
Ногиронлиги бўлган шахсга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга ҳам поезд чипталари учун чегирмалар мавжудми?
I гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларни кузатиб келаётган шахсларга (биттадан кўп бўлмаган кузатувчига), талонлар ўрнига йилига бир марта (бориш ва келишга) чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 % чегирма берилади. Кузатувчи шахсга чипта расмийлаштирилаётганда фақатгина жорий йил талонлари ҳисобга қабул қилинади.
Эслатма! Ҳамроҳ шахс фақатгина I гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсга ҳамроҳлик қилсагина ушбу имтиёздан фойдаланиши мумкин ҳамда улар 50%ли чегирмадан йилда бир марта фойдалана олишади ва ўтган йил ёки кейинги йил учун қолиб кетган чегирмалардан фойдалана олишмайди!
Имтиёзли чипта олиш учун ногиронлиги бўлган шахслардан қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Имтиёзли чипта олиш учун чипта кассасига чегирма олиш ҳуқуқини берувчи қуйидаги тегишли ҳужжатлардан бирини тақдим қилиниши керак:
• Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс гувоҳномаси;
• Уруш қатнашчиси гувоҳномаси;
• Ногиронликни тасдиқловчи гувоҳнома;
• Имтиёз ҳуқуқи тўғрисида бошқа ҳужжатлар ёки Инсон марказининг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритиш тўғрисидаги қарори.
Аравача ёрдамида ҳаракатланувчи ногирон шахснинг аравачасини поезд вагонларида ташиладими ва у қандай амалга оширилади?
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан биттадан ортиқ бўлмаган уч, тўрт ғилдиракли аравачаларни йўловчи ташиш поездида ташишга йўл қўйилади ва аравачани жойлаштиришда назоратчи ва темирйўл ходимлари томонидан кўмак берилади.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.